« Back

Банк 23.07.2020 13:57

Ўзсаноатқурилишбанк PCI DSS стандартига мувофиқлик сертификатини қўлга киритди

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ аудитдан муваффақиятли ўтди ва PCI DSS тўлов карталари индустрияси маълумотларининг 3.2.1 версияси бўйича  хавфсизлиги стандартларига мувофиқлиги сертификатини қўлга киритди. 

Тўлов карталари ва мижозлар маълумотлари ахборот хавфсизлиги комплекс текшируви Qualified Security Assessor (QSA) мавқеига ва тўлов ечимлари ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган Compliance Control (Россия) халқаро компанияси томонидан ўтказилган. 

Мустақил ташқи аудит натижасида PCI DSS сертификати топширилиши банкнинг мижозлар билан ўзаро алоқасига оид асосий сервислардан бири - ОТР Smart интернет-банкинг тизимида жорий этилган ахборотни ҳимоя қилиш чораларининг зарур даражасининг ҳамда VISA, Masterсard халқаро тўлов тизимлари талабларига мувофиқлигининг, шунингдек, тўлов карталари эгалари маълумотларига ишлов бериш жараёнларига бошқа чораларнинг исботидир.

Банк мижозлари учун бу банк томонидан картага доир маълумотлар ахборот хавфсизлиги талаб даражасини таъминлаш учун амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар жиддийлигини қўшимча равишда тасдиқлайди.

Маълумот учун. PCI DSS – махсус комплекс стандарт бўлиб, у банкнинг ахборот ва жисмоний хавфсизлигига талаблар билан 12 та бўлимдан иборат ҳамда бутун дунёдаги банклар учун бир хил ҳисобланади. У Visa International, MasterCard Worldwide, American Express, JCB, Discover and Diners Club халқаро тўлов тизимлари билан тўлов карталари ҳақидаги ахборот чиқиб кетиши хавфини пасайтириш ва барча бозор иштирокчиларининг эҳтимолий йўқотишларини камайтириш мақсадида келишилган ва жорий этилган.

Банк Ахборот хизмати