« Back

Биласизми? 08.06.2020 13:36

ДОЛЗАРБ САВОЛГА АНИҚ ЖАВОБ: Автомобиль отадан совға тариқасида олинганда даромад солиғи тўланадими?

Музаффар Назаров, Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари:

– Бу ҳолатда даромад солиғи тўланмайди. Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан, жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек, текинга олинган пул ва натура шаклидаги даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.

Бундан яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, қимматли қоғозлар, юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушлар мустасно.

ЎзА