« Back

Божхона 12.06.2020 12:19

Тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1,5 миллиард сўмлик товарлар фош бўлди

Мамлакатимизга олиб келинаётган товар-моддий бойликларни божхона назоратидан яшириб, божхона расмийлаштирувига тақдим этилган ҳужжатларга маълумотларни нотўғри киритиш билан боғлиқ навбатдаги қонунбузилиш ҳолатларини божхоначилар ўз вақтида фош этишди.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари  билан “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизда фаолият кўрсатувчи маъсулияти чекланган жамиятлардан бири номига хориждан темир йўл контейнерларида келган юкларни божхона назоратидан ўтказишди.

Натижада контейнерларда ҳужжатларда кўрсатилмаган  умумий қиймати 1,5 миллиард сўмлик 355 кг. велосипед эҳтиёт қисмлари ва 1025 дона йиғилмаган ҳолдаги тайёр икки ғилдиракли велосипед  товарлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Божхоначилар “Каптива” эгасини 612 миллион сўмлик ашёвий далиллар билан қўлга олишди

Республикамиз божхона ходимлари сифати кафолатланмаган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига доир ҳолатларга ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда катта миқдордаги косметика воситаларининг ноқонуний айланмасини фош қилишди.

Тошкент вилояти Қибрай туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўшни давлат билан чегара олди ҳудуди кўздан кечирилди ва у ерда хорижда ишлаб чиқарилган 17 дона қоғоз картон қутиларда турли хил косметика воситалари борлиги аниқланди. 

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу товарларни чегара ҳудудидан олиб кетиш учун фуқаро А.О. ўзининг “Каптива” русумли автомашинасида келганида ўрнатилган тартибда қўлга олинди.  

Ашёвий далил сифатида олинган 30 хил номдаги жами 1756 дона косметика воситаларининг умумий қиймати 612 миллион сўмни ташкил қилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ахборот хизмати