E-IJRO AUKSION орқали харид қилишга талаб ошмоқда
Ҳозирги вақтда уйдан туриб онлайн-савдоларда қатнашиш тадбиркорларга маъқул келмоқда.
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган онлайн-аукцион савдолари натижалари билан таништириб борамиз.
1 апрель куни ўтказилган 56 та объект учун онлайн-савдоларда 130 нафар иштирокчи иштирок этди.
Бугун 37 тадбиркорлик ва уй-жой қуриш учун ер участкаларини сотиш ҳамда 19 та давлат мулкини ижарага бериш бўйича онлайн-аукционлар ўтказилди. Ўтказилган аукционларнинг баъзиларининг натижалари билан танишинг.
Ер участкаларини реализация қилиш йўналишида:
- Жиззах вилояти, Бахмал туманидаги бошланғич нархи 1,8 млн.сўм бўлган тадбиркорлик учун ер участкаси онлайн аукционларда 6,5 млн.сўмга;
- Қашқадарё вилояти, Нишон туманидаги бошланғич нархи 1,2 млн.сўм бўлган уй-жой қуриш учун ер участкаси онлайн-савдоларда 4,8 млн.сўмга;
- Сурхондарё вилояти, Ангор туманидаги бошланғич нархи 4,1 млн.сўм бўлган тадбиркорлик учун ер участкаси онлайн-савдоларда 16 млн.сўмга сотилди.
Давлат мулкини ижарага бериш йўналишида:
- Тошкент шаҳридаги бошланғич йиллик ижара ставкаси 17 млн.сўм бўлган нотурар жой биноси онлайн савдолар натижасида 104 млн.сўмга;
- Қорақалпоғистон Республикаси, Тахиатош туманидаги бошланғич йиллик ижара ставкаси 2,4 млн.сўмлик мактаб ошхонаси онлайн-аукционда 31 млн.сўмга;
- Тошкент вилояти, Ангрен шаҳридаги бошланғич йиллик ижара ставкаси 2,6 млн.сўмлик нотурар жой биноси 19 млн.сўмга реализация қилинди.
Юқоридаги рақамлардан кўриниб турибдики, онлайн-аукцион савдолари ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз самарадорлигини кўрсатмоқда. Халқимизнинг келажакка ишончи, бу кунларнинг тез орада ортда қолишига бўлган умиди баланд.
Ҳозирда e-auksion.uz савдо майдончасида 7 мингга яқин мол-мулклар савдода турибди. Шаффоф ва очиқлик тамойиллари асосида мол-мулкка эга бўлинг!
“Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК PR-хизмати
ЎзА