« Back

Статистика 24.07.2020 12:45

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасининг асосий кўрсаткичлари  

Дастлабки маълумотлар бўйича 2020 йилнинг январь-июнь ойларида 

Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан 29521,8 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат ишлаб чиқариш индекси 98,8 фоизни ташкил этди.

Жами саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсишининг асосий омили бўлиб, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноати саноат ишлаб чиқариш индекси 102,0 фоиз, тоғ-кон ва очиқ конларни ишлаш саноати 95,0 фоизни, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашнинг 164,0 фоизни  ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилиш 88,0 фоизни ташкил қилди.

Технологик таркиби бўйича ишлаб чиқарадиган саноат таркибида юқори технологияли ишлаб чиқариш ҳажми 1157,6 млрд. сўмни (ишлаб чиқарадиган саноат таркибидаги улуши 5,6 фоизни ташкил этди), ўрта-юқори технологияли ишлаб чиқариш ҳажми 4655,6 млрд. сўмни (ишлаб чиқарадиган саноат таркибидаги улуши 22,4 фоизни), ўрта қуйи технологияли ишлаб чиқариш ҳажми

6128,6 млрд. сўмни (ишлаб чиқарадиган саноат таркибидаги улуши 29,5 фоизни), қуйи технологияли ишлаб чиқариш ҳажми 8841,0 сўмни (ишлаб чиқарадиган саноат таркибидаги улуши 42,5 фоизни) ташкил этди.

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 10840,6 млрд. сўмни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,6 фоизни ташкил этди. Шундан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 4114,6 млрд. сўмни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,7 фоизни, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6108,8 млрд. сўмни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 97,7 фоизни, ароқ ва шароб маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 617,1 млрд. сўмни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 97,8 фоизни ташкил этди.

Тошкент шаҳрида саноат ишлаб чиқаришда йирик корхоналар томонидан 18069,9 млрд. сўмлик, кичик бизнес субъектлари томонидан 11452,0 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида саноат ишлаб чиқаришда кичик бизнеснинг улуши 2020 йилнинг январь-июнь ойларида – 38,8   фоизни ташкил этган.

Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси 
Ахборот хизмати