ДУНЁДА
04.07.20

• Канадада коронавирус пандемиясига қарши ўз жонини хатарга қўйиб кураш олиб бораётган ва шундай оғир вақтда ҳам Канада аҳолисини энг зарур маҳсулотлар билан таъминлаётган шифокорлар, кўнгиллилар, озиқ-овқат дўконлари ходимлари ва бошқа ишчилар шарафига махсус танга чиқарилди. Танганинг бир томонида Канада рамзи ҳисобланган заранг дарахти барги билан кесишган юрак тасвири туширилган. Иккинчи томонида эса катта юрак ўртасида қучоқлашиб турган одамлар гуруҳи акс этган. Тасвирнинг тагида мамлакатнинг расмий тили ҳисобланган инглиз ва французчада «Раҳмат» сўзи туширилган. Ушбу танганинг нархи 9 канада доллари ва 95 цент (тахминан 7,5 АҚШ доллари). Тангани фақат онлайн тарзда буюртма бериб харид қилиш мумкин. Тангаларни сотишдан тушган маблағ Канаданинг коронавирусга қарши кураш бўйича хайрия фондига ўтказилади.

• Нур-Султондаги Миллий мудофаа университетида Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг монументи очилди, дея хабар беради мамлакат президенти расмий сайти. Қасим-Жомарт Тоқаев очилиш маросимида онлайн режимида иштирок этди. Унинг айтишича, Миллий мудофаа университетида ҳайкал ўрнатилиши чуқур рамзий аҳамият касб этади, чунки Қозоғистон Қуролли Кучлари айнан мамлакат мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланишга катта эътибор қаратиб келган Назарбоев фармони билан ташкил этилган. Тоқаев мамлакатнинг стратегик йўлини белгилаб берган ва халқни жипслаштирган Назарбоевни замонавий Қозоғистон асосчиси дея таърифлади. «Тинчлик ва барқарорлик, фаровонлик ва бирлик – бу Елбаси сиёсати самарасидир. Ҳар бир давлат тарихида ўзидан беқиёс из қолдирган ноёб шахслар бўлади. Ўсиб келаётган авлод олдидаги бурч - уларнинг хизматларини қадрлаш ва ҳурмат қилишдан иборат», – деди президент.

« Back

Статистика 27.07.2020 16:13

ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ  РИВОЖЛАНИШИ

Маълумки, республикамизда ҳам жамият ҳаётининг барча соҳалари, шу жумладан, иқтисодиётни эркинлаштиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда. Ташқи иқтисодий сиёсатни эркинлаштириш ислоҳотларни амалга ошириш имкониятларини кенгайтиради, ўтиш даври иқтисодиёти масалалари ечимини тезлаштиради. 

Биринчи навбатда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, бунинг учун зарур инвестицион муҳит ҳамда хорижий инвесторлар учун кафолатларни яратиш - миллий иқтисодиётнинг тизимли таъминланиши ва ишлаб чиқариш модернизациясининг экспорт ўсиши ва импорт ўрнини босиш таъминланишининг муҳим шартларидан.

Хусусан, пойтахтимизда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар жорий йилнинг январь-июнь ойларида 17 755,3 млрд. сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 89,5 фоизни ташкил этди.

Асосий капиталга киритилган инвестицияларни иқтисодий фаолият турлари бўйича йўналишларини таҳлил қиладиган бўлсак, саноат соҳасига 

4933,9 млрд. сўмни (жамига нисбатан 27,8 фоизни), ташиш ва сақлаш соҳасини ривожлантиришга 972,4 млрд. сўмни (жамига нисбатан 5,5 фоизни), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасига 1158,4 млрд. сўмни (жамига нисбатан, 

6,5 фоизни), улгуржи ва чакана савдо соҳасига 765,4 млрд. сўмни (жамига нисбатан, 4,3 фоизни),  қурилиш соҳасига эса 1255,9 млрд. сўмни (жамига нисбатан, 7,1 фоизни) ташкил қилди.

Асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг технологик таркибининг тузилиши бўйича эса, қурилиш-монтаж ишлари 5 945,3 млрд. сўмни (умумий ҳажмга нисбатан 33,5 фоиз), машина, ускуналар, транспорт воситалари ишлаб чиқариш ва хўжалик жиҳозларни харид қилинишига 9 987,5 млрд. сўмни 

(умумий ҳажмга нисбатан 56,3 фоиз) ва бошқа харажатлар 1822,5 млрд. сўмни (умумий ҳажмга нисбатан 10,3 фоиз) ташкил этди.

Асосий капиталга киритилган инвестициялар молиялаштириш манбаларига эътибор қаратсак, бюджет маблағлари 1 140,8 млрд. сўмни (жамига нисбатан, 

6,4 фоизни), корхоналарнинг ўз маблағлари 7 142,4  млрд. сўмни (жамига нисбатан, 40,2 фоизни), аҳоли маблағлари  484,9 млрд. сўмни (жамига нисбатан,  2,7 фоизни), тўғридан-тўғри  ва бошка хорижий  инвестиция ва кредитлар 4240,6 млрд. сўмни (жамига нисбатан, 23,9 фоизни), тижорат банк кредитлари ва бошқа қарз маблағлари 3466,7 млрд. сўмни (жамига нисбатан, 19,2 фоизни).

Тошкент шаҳри ҳисобот даврида тўғридан-тўғри  хорижий  инвестиция ва кафолатланмаган кредитлар 3146,0 млрд. сўмни ёки 321,3 млн. долларни ташкил этди. Булардан, тўғридан-тўғри кириб келган хорижий инвестициялар ва кредитлар 1539,4 млрд. сўмни ёки 157,2 млн. долларни ташкил этди.

Албатта, ушбу рақамлар мамлакатамизнинг, хусусан, Тошкент шаҳрининг иқтисодий фаровонлигига хизмат қилувчи омиллар ҳисобланади. Мазкур инвестицион фаолият ва рақамлардан кўзланган провард натижа эса, Пойтахтимизнинг ишга лаёқатли аҳолисини муносиб иш жойлари билан таъминлаш, қолаверса, халқимиз турмуш даражасини юқорига кўтаришдек эзгу ва олий мақсадлар ётибди.

 Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси Ахборот хизмати