ДУНЁДА
04.07.20

• Канадада коронавирус пандемиясига қарши ўз жонини хатарга қўйиб кураш олиб бораётган ва шундай оғир вақтда ҳам Канада аҳолисини энг зарур маҳсулотлар билан таъминлаётган шифокорлар, кўнгиллилар, озиқ-овқат дўконлари ходимлари ва бошқа ишчилар шарафига махсус танга чиқарилди. Танганинг бир томонида Канада рамзи ҳисобланган заранг дарахти барги билан кесишган юрак тасвири туширилган. Иккинчи томонида эса катта юрак ўртасида қучоқлашиб турган одамлар гуруҳи акс этган. Тасвирнинг тагида мамлакатнинг расмий тили ҳисобланган инглиз ва французчада «Раҳмат» сўзи туширилган. Ушбу танганинг нархи 9 канада доллари ва 95 цент (тахминан 7,5 АҚШ доллари). Тангани фақат онлайн тарзда буюртма бериб харид қилиш мумкин. Тангаларни сотишдан тушган маблағ Канаданинг коронавирусга қарши кураш бўйича хайрия фондига ўтказилади.

• Нур-Султондаги Миллий мудофаа университетида Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг монументи очилди, дея хабар беради мамлакат президенти расмий сайти. Қасим-Жомарт Тоқаев очилиш маросимида онлайн режимида иштирок этди. Унинг айтишича, Миллий мудофаа университетида ҳайкал ўрнатилиши чуқур рамзий аҳамият касб этади, чунки Қозоғистон Қуролли Кучлари айнан мамлакат мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланишга катта эътибор қаратиб келган Назарбоев фармони билан ташкил этилган. Тоқаев мамлакатнинг стратегик йўлини белгилаб берган ва халқни жипслаштирган Назарбоевни замонавий Қозоғистон асосчиси дея таърифлади. «Тинчлик ва барқарорлик, фаровонлик ва бирлик – бу Елбаси сиёсати самарасидир. Ҳар бир давлат тарихида ўзидан беқиёс из қолдирган ноёб шахслар бўлади. Ўсиб келаётган авлод олдидаги бурч - уларнинг хизматларини қадрлаш ва ҳурмат қилишдан иборат», – деди президент.

« Back

Статистика 28.07.2020 12:25

Тошкент шаҳрида январь-июнь ойларида бажарилган қурилиш ишлари

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Тошкент шаҳрида 8 596,6 млрд. сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,2 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, йирик ташкилотлар томонидан қурилиш ишлари ҳажми 2219,8 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,2 фоизни ташкил қилиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 25,8 фоизни ташкил қилди.

Мос равишда, кичик корхона ва микрофирмалар 5 638,6  млрд. сўм ёки 105,6 фоизни (жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 65,6 фоиз) ҳамда норасмий сектор  738,1 млрд. сўм ёки 58,5 фоиз (жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 8,6 фоиз)ни ташкил этди.

Туманлар кесимида қурилиш ишларининг катта қисми Юнусобод туманида бажарилган бўлиб, шаҳарда бажарилган жами қурилиш ишларининг 11,3 фоизини ташкил этди, Олмазор туманида бажарилган қурилиш ишлари эса 10,6 фоизни, Миробод туманида 10,3 фоиз, Яккасарой  10,3 фоиз ва Мирзо Улуғбек туманларида 10,2 фоизни ташкил этди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича қурилиш ишларининг асосий қисми, яъни  66,7 фоизи қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, турар жой ва яшаш учун мўлжалланган бинолар қуриш ҳамда яшаш учун мўлжалланмаган биноларни қуриш бўйича амалга оширилган қурилиш ишларидан ташкил топди. Фуқаролик объектлари қурилиши ва ихтисослаштирилган қурилиш ишлари ҳажми ҳам ўтган йилга нисбатан кўпайган ҳолда жамига нисбатан 33,3 фоизни ташкил қилди.

Тошкент шаҳар Cтатистика бошқармаси
Ахборот хизмати