ДУНЁДА
04.07.20

• Канадада коронавирус пандемиясига қарши ўз жонини хатарга қўйиб кураш олиб бораётган ва шундай оғир вақтда ҳам Канада аҳолисини энг зарур маҳсулотлар билан таъминлаётган шифокорлар, кўнгиллилар, озиқ-овқат дўконлари ходимлари ва бошқа ишчилар шарафига махсус танга чиқарилди. Танганинг бир томонида Канада рамзи ҳисобланган заранг дарахти барги билан кесишган юрак тасвири туширилган. Иккинчи томонида эса катта юрак ўртасида қучоқлашиб турган одамлар гуруҳи акс этган. Тасвирнинг тагида мамлакатнинг расмий тили ҳисобланган инглиз ва французчада «Раҳмат» сўзи туширилган. Ушбу танганинг нархи 9 канада доллари ва 95 цент (тахминан 7,5 АҚШ доллари). Тангани фақат онлайн тарзда буюртма бериб харид қилиш мумкин. Тангаларни сотишдан тушган маблағ Канаданинг коронавирусга қарши кураш бўйича хайрия фондига ўтказилади.

• Нур-Султондаги Миллий мудофаа университетида Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг монументи очилди, дея хабар беради мамлакат президенти расмий сайти. Қасим-Жомарт Тоқаев очилиш маросимида онлайн режимида иштирок этди. Унинг айтишича, Миллий мудофаа университетида ҳайкал ўрнатилиши чуқур рамзий аҳамият касб этади, чунки Қозоғистон Қуролли Кучлари айнан мамлакат мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланишга катта эътибор қаратиб келган Назарбоев фармони билан ташкил этилган. Тоқаев мамлакатнинг стратегик йўлини белгилаб берган ва халқни жипслаштирган Назарбоевни замонавий Қозоғистон асосчиси дея таърифлади. «Тинчлик ва барқарорлик, фаровонлик ва бирлик – бу Елбаси сиёсати самарасидир. Ҳар бир давлат тарихида ўзидан беқиёс из қолдирган ноёб шахслар бўлади. Ўсиб келаётган авлод олдидаги бурч - уларнинг хизматларини қадрлаш ва ҳурмат қилишдан иборат», – деди президент.

« Back

Статистика 29.07.2020 14:56

ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИ РИВОЖЛАНИШИ

Замонавий дунёда хизматлар соҳаси иқтисодиётнинг энг истиқболли ва жадал ривожланаётган тармоқларидан бири ҳисобланади. Кўрсатилаётган бозор хизматлари турларининг рўйхати жуда хилма-хилдир.

Республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш имконини бермоқда. Натижада, 2020 йил январь–июнь ойларида хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми 37 111,2 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 108,1 фоизини ташкил этди.

Бозор хизматларининг салмоқли ҳажми молиявий хизматлар, транспорт хизматлари, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ва таълим соҳасидаги хизматларда кузатилмоқда. Валюта сиёсатини эркинлаштириш, истиқболли инвестиция лойиҳаларини кредитлаш кўламини кенгайтириш, шунингдек, молиявий ташкилотлар томонидан инновацион хизматларни кўрсатиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар молиявий хизматлар ҳажмини ошишига таъсир кўрсатди. Молиявий хизматларнинг ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34,4 % ўсиб, 11 523,5 млрд. сўмни ташкил этди (жами хизматлардаги улуши 31,1 фоизни ташкил қилади).

2020 йил январь–июнь ойларида транспорт хизматлари ҳажмини ошишига таъсир қилган омилларидан бири йўловчи ва юкларни ташиш хизматларига бўлган талабнинг ошиши ҳисобланади.

Транспорт хизматлари умумий ҳажмида энг катта улушни автомобиль транспорти орқали кўрсатилган хизматлар (62,8 фоиз) эгаллайди. Бу унинг ҳаракатчанлиги, юкларни (йўловчиларни) йўлда бошқа транспортга қўшимча юкламасдан (ўтказмасдан) “Эшикдан эшиккача” етказиб беришда қулайлиги, транспорт воситасини ҳаракатлантиришда мустақиллиги билан изоҳланади.

Шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори технологик хизматларнинг янада ривожланиши, хизматларнинг янги турларини кенгайтирилиши, кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини яхшиланиши алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ошишига таъсир кўрсатди. Алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 

17,6 % ўсиб,  3 324,9 млрд. сўмни ташкил этди (жами хизматлардаги улуши  9,0 % ташкил қилади).

Тошкент шаҳар Cтатистика бошқармаси Ахборот хизмати