ДУНЁДА
04.07.20

• Канадада коронавирус пандемиясига қарши ўз жонини хатарга қўйиб кураш олиб бораётган ва шундай оғир вақтда ҳам Канада аҳолисини энг зарур маҳсулотлар билан таъминлаётган шифокорлар, кўнгиллилар, озиқ-овқат дўконлари ходимлари ва бошқа ишчилар шарафига махсус танга чиқарилди. Танганинг бир томонида Канада рамзи ҳисобланган заранг дарахти барги билан кесишган юрак тасвири туширилган. Иккинчи томонида эса катта юрак ўртасида қучоқлашиб турган одамлар гуруҳи акс этган. Тасвирнинг тагида мамлакатнинг расмий тили ҳисобланган инглиз ва французчада «Раҳмат» сўзи туширилган. Ушбу танганинг нархи 9 канада доллари ва 95 цент (тахминан 7,5 АҚШ доллари). Тангани фақат онлайн тарзда буюртма бериб харид қилиш мумкин. Тангаларни сотишдан тушган маблағ Канаданинг коронавирусга қарши кураш бўйича хайрия фондига ўтказилади.

• Нур-Султондаги Миллий мудофаа университетида Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг монументи очилди, дея хабар беради мамлакат президенти расмий сайти. Қасим-Жомарт Тоқаев очилиш маросимида онлайн режимида иштирок этди. Унинг айтишича, Миллий мудофаа университетида ҳайкал ўрнатилиши чуқур рамзий аҳамият касб этади, чунки Қозоғистон Қуролли Кучлари айнан мамлакат мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланишга катта эътибор қаратиб келган Назарбоев фармони билан ташкил этилган. Тоқаев мамлакатнинг стратегик йўлини белгилаб берган ва халқни жипслаштирган Назарбоевни замонавий Қозоғистон асосчиси дея таърифлади. «Тинчлик ва барқарорлик, фаровонлик ва бирлик – бу Елбаси сиёсати самарасидир. Ҳар бир давлат тарихида ўзидан беқиёс из қолдирган ноёб шахслар бўлади. Ўсиб келаётган авлод олдидаги бурч - уларнинг хизматларини қадрлаш ва ҳурмат қилишдан иборат», – деди президент.

« Back

Статистика 30.07.2020 13:14

Чакана савдо ишлари

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Тошкент шаҳрида 20 018,5  млрд. сўмлик чакана савдо айланмаси  бажарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,7 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, йирик корхоналар томонидан чакана савдо айланмаси  ҳажми 6 501,7 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 

119,9 фоизни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан чакана савдо айланмаси  ҳажми 13 516,8 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 97,4 фоизни ташкил қилди 

Мос равишда кичик корхона ва микрофирмалар 6 793,0 млрд. сўм ёки 

99,1 фоизни ҳамда норасмий сектор 459,7 млрд. сўм ёки 70,6 фоизни ташкил этди.

Туманлар кесимида чакана савдо товар айланмаси ҳажмида катта улушга эга бўлган Чилонзор (15,2 фоиз), Юнусобод (12,0 фоиз),  Шайхонтоҳур (11,5 фоиз)  туманлари чакана савдо товар айланмасининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатди.     

Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси Ахборот хизмати