« Back

Статистика 24.09.2020 13:27

САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ СОҲАСИНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

Дастлабки маълумотлар бўйича 2020 йилнинг январь-август ойларида Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан 38795,0 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат ишлаб чиқариш индекси 95,0  фоизни ташкил этди.

Жами саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсишининг асосий омили бўлиб, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноати саноат ишлаб чиқариш индекси 94,9 фоиз, тоғ-кон ва очиқ конларни ишлаш саноати – 97,1 фоизни, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашнинг – 141,8  фоизни  ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилиш 81,6 фоизни ташкил қилди.

Технологик таркиби бўйича ишлаб чиқарадиган саноат таркибида юқори технологияли ишлаб чиқариш ҳажми 1628,3 млрд. сўмни (ишлаб чиқарадиган саноат таркибидаги улуши 6,0 фоизни ташкил этди),  ўрта-юқори технологияли ишлаб чиқариш ҳажми 6176,7 млрд. сўмни (ишлаб чиқарадиган саноат таркибидаги улуши  22,7 фоизни), ўрта қуйи технологияли ишлаб чиқариш ҳажми 8194,1 млрд. сўмни (ишлаб чиқарадиган саноат таркибидаги улуши 30,1 фоизни), қуйи технологияли ишлаб чиқариш ҳажми 11215,3 (ўн беш триллион икки юз эллик уч миллиард) сўмни (ишлаб чиқарадиган саноат таркибидаги улуши 41,2 фоизни) ташкил этди.

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 14324,1  млрд. сўмни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,5  фоизни ташкил этди. Шундан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш хажми 5145,4 млрд. сўмни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,6 фоизни, ноозиқ овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8341,2 млрд. сўмни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,3  фоизни, ароқ ва шароб маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 837,5 млрд. сўмни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 91,4 фоизни ташкил этди.

Тошкент шаҳрида саноат ишлаб чиқаришда йирик корхоналар томонидан 24421,2 млрд. сўмлик, кичик бизнес субъектлари томонидан 14373,8 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Дастлабки маълумотларга кўра пойтахтимизда саноат ишлаб чиқаришда кичик бизнеснинг улуши жорий йилнинг январь-август ойларида 37,1  фоизни ташкил этган.

ЯНВАРЬ-АВГУСТ  ОЙЛАРИДА ОЛИБ БОРИЛГАН ЧАКАНА САВДО АЙЛАНМАСИ

Жорий йилнинг январь-август ойларида Тошкент шаҳрида 26 840,1  млрд. сўмлик чакана савдо айланмаси  бажарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,2 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, йирик корхоналар томонидан чакана савдо айланмаси  ҳажми 9 115,1 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 122,8 фоизни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан чакана савдо айланмаси  ҳажми 17 725,0 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,5 фоизни ташкил қилди.

Мос равишда, кичик корхона ва микрофирмалар 17 156,6 млрд. сўм ёки 97,0 фоизни ҳамда норасмий сектор 596,0 млрд. сўм ёки 64,4 фоизни ташкил этди.

Туманлар кесимида чакана савдо товар айланмаси ҳажмида катта улушга эга бўлган Чилонзор (15,1 фоиз), Юнусобод (12,0 фоиз),  Шайхонтоҳур (11,3 фоиз) туманлари чакана савдо товар айланмасининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатди.    

Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси Ахборот хизмати