« Back

Статистика 08.05.2020 14:19

Тошкент шаҳри бўйича январь-март ойида олиб борилган чакана савдо ишлари 

Жорий йилнинг январь-март ойида Тошкент шаҳрида 8 787,4  млрд. сўмлик чакана савдо айланмаси  бажарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,8  фоизни ташкил этди.

Шунингдек, йирик корхоналар томонидан чакана савдо айланмаси  ҳажми 2 430,5 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан

109,0 фоизни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан чакана савдо айланмаси  ҳажми 6 082,3 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,0 фоизни ташкил қилди

Мос равишда, кичик корхона ва микрофирмалар 3 077,1  млрд. сўм ёки 101,9 фоизни ҳамда норасмий сектор 3 005,2  млрд. сўм ёки 102,1 фоизни ташкил этди.

Туманлар кесимида чакана савдо товар айланмаси хажмида катта улушга эга бўлган  Чилонзор (14,6 фоиз), Шайхонтоҳур (11,5 фоиз)  Юнусобод  (10,6 фоиз) туманлари чакана савдо товар айланмасининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатди.    

Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси