« Back

Транзит 06.06.2020 12:52

Ўзбекистон минтақа бўйлаб транзит ташувларни муваффақиятли амалга оширмоқда

Бугунги шароитда юкларни қисқа масофа орқали меъёрий нархларда манзилига етказишни ташкил этиш долзарб масала бўлиб қолмоқда. Ўзбекистонда ҳам бу борада тизимли ишлар қилинмоқда.

Жумладан, 5 июнь куни Хитойнинг Ланьчжоу шаҳридан 25 та 40 футли контейнерларда экспорт юки ортилган поезд «Ланьчжоу – Қашғар – Иркештом – Ўш – Андижон – Тошкент – Мари» йўналишида мультимодал транзит ташувни амалга ошириш учун йўлга чиқди.

Бу «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» автомобиль коридори имкониятларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар натижасидир.

Эслатиб ўтамиз, «Ланьчжоу – Қашғар – Иркештом – Ўш – Андижон – Тошкент – Мари» йўналиши бўйлаб илк мультимодал транзит юк ташуви жорий йилнинг май ойида амалга оширилган эди. Йўналиш бўйлаб юк ташуви «темир йўл транспорти – автомобиль транспорти – темир йўл транспорти» схемасида ташкил этилган эди. Илк жараённинг ўзиёқ «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» автомобиль коридори имкониятлари ниҳоятда катта эканини кўрсатди.

Бошқа давлатлар юкларини жалб қилган ҳолда бу каби мультимодал ташувларни ташкил этиш бир нечта давлатларнинг халқаро транспорт ва савдо тизимларига муваффақиятли интеграциясига хизмат қилади.

ЎзА