ДУНЁДА
04.07.20

• Канадада коронавирус пандемиясига қарши ўз жонини хатарга қўйиб кураш олиб бораётган ва шундай оғир вақтда ҳам Канада аҳолисини энг зарур маҳсулотлар билан таъминлаётган шифокорлар, кўнгиллилар, озиқ-овқат дўконлари ходимлари ва бошқа ишчилар шарафига махсус танга чиқарилди. Танганинг бир томонида Канада рамзи ҳисобланган заранг дарахти барги билан кесишган юрак тасвири туширилган. Иккинчи томонида эса катта юрак ўртасида қучоқлашиб турган одамлар гуруҳи акс этган. Тасвирнинг тагида мамлакатнинг расмий тили ҳисобланган инглиз ва французчада «Раҳмат» сўзи туширилган. Ушбу танганинг нархи 9 канада доллари ва 95 цент (тахминан 7,5 АҚШ доллари). Тангани фақат онлайн тарзда буюртма бериб харид қилиш мумкин. Тангаларни сотишдан тушган маблағ Канаданинг коронавирусга қарши кураш бўйича хайрия фондига ўтказилади.

• Нур-Султондаги Миллий мудофаа университетида Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг монументи очилди, дея хабар беради мамлакат президенти расмий сайти. Қасим-Жомарт Тоқаев очилиш маросимида онлайн режимида иштирок этди. Унинг айтишича, Миллий мудофаа университетида ҳайкал ўрнатилиши чуқур рамзий аҳамият касб этади, чунки Қозоғистон Қуролли Кучлари айнан мамлакат мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланишга катта эътибор қаратиб келган Назарбоев фармони билан ташкил этилган. Тоқаев мамлакатнинг стратегик йўлини белгилаб берган ва халқни жипслаштирган Назарбоевни замонавий Қозоғистон асосчиси дея таърифлади. «Тинчлик ва барқарорлик, фаровонлик ва бирлик – бу Елбаси сиёсати самарасидир. Ҳар бир давлат тарихида ўзидан беқиёс из қолдирган ноёб шахслар бўлади. Ўсиб келаётган авлод олдидаги бурч - уларнинг хизматларини қадрлаш ва ҳурмат қилишдан иборат», – деди президент.

ЖАМИЯТ

Баркамол авлод

Вундеркинд болалар

photo_2020-08-05_15-57-52 Ушбу сарлавҳани ўқир экансиз кўз олдингизга қобилятли, ақлли, билимдон болалар келади. Вундеркинд сўзи нимани англатади? Вундеркинд болани тарбиялашда нималарга эътибор қаратиш керак? Бу саволларга жавоб беришга уриниб кўрмоқчиман. Демак, вундеркинд сўзи немис тилидан  олинган бўлиб, Wunderkind иқтидорли, ажойиб бола маъносини англатади.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

05.08.2020 15:55 davomini o'qish


Эзгулик

Синовли кунларда эл хизматида

photo_2020-08-04_13-25-27 Барчамизга маълумки 2020 йил юртимиз учун синовли келди. Республикамиз аҳолиси ҳар томонлама қийин кунларни бошидан ўтказмоқда. Бу пайтда халқ ишончи билан сайланган Ўзбекистон Экологик партияси депутатлари ҳам ушбу синовли кунларда жонбозлик кўрсатмоқда. Жонкуяр депутатлардан бири Ўзбекистон Экологик партиясидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Васила Алимова   ҳисобланади.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

04.08.2020 13:23 davomini o'qish


Олимпиада

Ўзбекистонлик талабалар Халқаро математика олимпиадасида 10 та медални қўлга киритди

photo_2020-08-03_12-58-38 Юртимиз талабалари Халқаро математика олимпиадасида (IMC- International Mathematical Competition) 2 та олтин медаль, 5 та кумуш медаль, 3 та бронза медаль ва 4 та фахрий ёрлиқни қўлга киритдилар. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар бермоқда.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

03.08.2020 12:57 davomini o'qish


Кутубхона

Ахборот-кутубхона хизматлари: ютуқлар, муаммо ва ечимлар

photo_2020-08-03_12-56-04 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ва “Bilim” ахборот-кутубхона маркази томонидан "Ахборот-кутубхона хизматларининг муаммо ва ютуқлари" мавзусида онлайн вебинар ташкил этилди.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

03.08.2020 12:54 davomini o'qish


Муносабат

Адолат қўрғонига айланишида муҳим қадам

Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётгани каби суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

31.07.2020 12:33 davomini o'qish


Фармон ва ижро

ОДИЛ СУДЛОВ САМАРАДОРЛИГИ ОШИРИЛАДИ

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосига “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ”, “Халқ давлат идорларига эмас, балки давлат идорлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ҳаётбахш тамойиллар қўйилди. Ўтган қисқа даврда мамлакатимизда давлат идоралари халққа хизмат қиладиган, уларнинг фаолиятига халқ баҳо берадиган тизим яратилди. Ҳаётимизнинг турли соҳаларига доир қарорлар халқимиз билан бевосита мулоқот, одамларнинг хоҳиш-истаклари асосида қабул қилинмоқда. 

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

31.07.2020 12:32 davomini o'qish


Ёшлар

Ўзбекистоннинг келажаги ватанпарвар ёшлар қўлида

Ўсиб келаётган ватанимиз ёшлари – бизнинг юртимизнинг келажак авлоди таррақиётимиз гаровидир. Келажак авлод ёшларига ватанимизнинг тақдири ишониб топширилади, ёшларимиз уларнинг зиммаларига юклатилаётган мураккаб ва масъулиятли вазифани бутун моҳиятини чуқур англаб етган ҳолда, ўзларини ҳиссаларини қўшишлари лозим. 

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

30.07.2020 13:16 davomini o'qish


Инсонпарварлик ёрдами

Германиядан инсонпарварлик ёрдами келди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Германиядан инсонпарварлик ёрдами юкланган самолёт келиб қўнди.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

28.07.2020 12:33 davomini o'qish


COVID-19

Тиббиёт ОТМ битирувчилари вазият оғир бўлган ҳудудларга жалб қилинади

“Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

28.07.2020 12:32 davomini o'qish


Таҳлил

Қурилиш соҳасида коррупцияни олдини олиш бўйича хорижий давлатлар тажрибаси қандай?

Мамлакатимиз бугунги кунда жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Ялпи ички маҳсулот ҳажми йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда экспорт ҳажмини кўпайтириш давлат раҳбари томонидан иқтисодий сектор вакилларига қўйилаётган энг устувор вазифалардан бири ҳисобланади ҳамда ушбу вазифаларни самарали бажариш учун энг аввало коррупцияни бартараф этиш лозим бўлади.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

28.07.2020 12:31 davomini o'qish


Страницы: 1 [ 2 ] [ 3 ] [ 4 ] [ 5 ] [ 6 ] [ 7 ] [ 8 ] [ 9 ] [ 10 ] [ 11 ] [ 12 ] [ 13 ] [ 14 ] [ 15 ] [ 16 ] [ 17 ] [ 18 ] [ 19 ] [ 20 ] [ 21 ] [ 22 ] [ 23 ] [ 24 ] [ 25 ] [ 26 ] [ 27 ] [ 28 ] [ 29 ] [ 30 ] [ 31 ] [ 32 ] [ 33 ] [ 34 ] [ 35 ] [ 36 ] [ 37 ] [ 38 ] [ 39 ] [ 40 ] [ 41 ] [ 42 ] [ 43 ] [ 44 ] [ 45 ] [ 46 ] [ 47 ] [ 48 ] [ 49 ] [ 50 ] [ 51 ] [ 52 ] [ 53 ] [ 54 ] [ 55 ] [ 56 ] [ 57 ] [ 58 ] [ 59 ] [ 60 ] [ 61 ] [ 62 ] [ 63 ] [ 64 ] [ 65 ] [ 66 ] [ 67 ] [ 68 ] [ 69 ] [ 70 ]