« Back

Ҳамкорлик 27.04.2020 13:01

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК

Ҳиндистонда қадимги Санскрит мақоли мавжуд  бўлиб унда шундай дейилади – “Яхшиликни ҳамма кўрсин, ҳеч ким азобланмасин”.

Худди шу руҳда, Ҳиндистон СOVID-19 пандемик инқирозига қарши курашда барча қўшни ва бошқа давлатлар билан ҳамкорликда жиддий курашиш режимига ўтди. Ушбу саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида Ҳиндистон ҳукумати Ҳиндистон техник иқтисодий ҳамкорлик дастури (ITEC) остида СOVID-19 пандемиясига қарши курашда уларга ёрдам бериш учун унинг қўшни мамлакатларидаги, шу жумладан, Ўзбекистоннинг тезкор ёрдам гуруҳларига бепул онлайн ўқув курслари ташкил этилмоқда.  Ушбу жонли вебинарлар Ташқи ишлар вазирлигининг e-ITEC портали орқали 2020 йил 27 апрелдан 6 майгача ҳар куни соат 15.00 да веб-трансляция қилинади. Рўйхатдан ўтиш барча тиббиёт мутахассислари учун қуйидаги веб-сайтда очиқ:

https://www.itec46.in/applicant_getCountry_e-ITEC.php?salt3=9939d0095f2020-2021&salt=51f82bf6123441&salt2=b2624927a726) ўтиш мумкин.

Сўнгги бир неча йиллардан бери Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида кадрлар тайёрлаш ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик фаоллашмоқда. Тўлиқ ҳомийлик қилинган ITEC дастурига биноан ҳукумат, ярим-ҳукумат ва хусусий ташкилотларнинг 2400 дан ортиқ мутахассислари ахборот технологиялари, кибер хавфсизлик, банк-молия, бизнесни бошқариш, инглиз тилини билиш, лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва бошқариш, кичик бизнес каби турли соҳаларда ўқитилди. Ҳиндистонда ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг салоҳиятини оширишга ёрдам берадиган ва Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан Ҳиндистоннинг етакчи институтларида ўрта бизнесни, суд-тиббиёт экспертиза соҳасини, ўсимликларнинг  зараркунандалардан сақлаш бошқарилишини ривожлантириш ҳам йўлга қўйилган. 2019 йилда 173 гуруҳ ва 2018 йилда 165 гуруҳлар мунтазам ва ихтисослаштирилган курсларда фойдаланилган. 2018 ва 2019 йилларда мунтазам равишда ITEC курсларидан ташқари, Ўзбекистон Давлат ўсимликларни зараркунандалардан сақлаш қўмитасининг 43 нафар мутахассиси, Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети академик лицейининг 20 нафар ўқитувчиси ва Наманган вилоятидаги 20 нафар мутахассислар учун инглиз тили курслари ўтказилди.

Ҳиндистон университетлари – Тошкентдаги Амити университети ва Андижон шаҳридаги Шарда университети 2019 йил сентябрь ойидан бошлаб ўқув машғулотларини бошлади.

Гандҳинагар шаҳридаги Гужарат суд-тиббиёт экспертиза университети ва Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасидаги меморандумга мувофиқ, ҳозирда ўзбекистонлик талабаларни қабул қилиш учун турли хил аспирантура курслари, шунингдек, суд экспертларининг турли фанлар бўйича ўзбекистонлик мутахассислари учун ўқиш  курслари очиқ.

Шунингдек, ҳар йили ўзбекистонлик талабалар Ҳиндистон ҳукумати томонидан ҳомийлик қилинадиган турли хил стипендиялардан фойдаланишади. Ҳар йили ўзбекистонлик талабалар учун UG/PG/ Тадқиқот илмий даражалари учун 20 та ва "Маданий таълим" дастури бўйича 5 та стипендия ажратилади. Шунингдек, АҚШ стипендиялари ва Марказий Ҳиндистон Санстҳан томонидан Агра томонидан Ҳиндистонда бир йиллик курс учун икки йиллик стипендияларга қўшимча равишда мусиқа ва рақс учун қисқа муддатли стипендиялар ҳам мавжуд. Ҳиндистонлик ўқитувчилар ва олимлар Ўзбекистон институтларига меҳмон сифатида  маърузаларга,  илмий-тадқиқот ва конференцияларга ташриф буюрмоқдалар. Самарқанд давлат университетида ҳинд тадқиқотлари маркази ташкил этилган бўлиб, унга ҳиндистонлик катта профессор раҳбарлик қилмоқда. Ўқитувчиларни био-технология, компьютер фанлари, инглиз тилини ўқитиш ва механика муҳандислиги каби турли қисқа муддатли курсларга ўқитувчиларни Ўзбекистондаги барча университетларда жойлаштириш таклифи ҳозирда кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва келгуси соҳаларда имкониятларнинг кенгайиши билан Ҳиндистон турли соҳаларда, жумладан таълим ва салоҳиятни ривожлантиришда ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.

Ҳиндистон Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси 
Матбуот хизмати