« Back

Ҳамкорлик 27.05.2020 12:39

Санитария хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ҳамкорлик

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Меҳмонхона Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон отельерлар уюшмаси, Аэронавтика федерацияси, Гастрономик туризм ассоциацияси томонидан дунёга машҳур “Diversey” компанияси вакиллари билан биргаликда музокаралар ўтказилди. Ушбу компания халқаро талабларга мувофиқ келувчи янги санитария ва гигиена стандартларини жорий қилиш учун зарур кимёвий моддалар ва жиҳозларни етказиб бериш бўйича етакчидир.

Хусусан, Ўзбекистонга туристик саноат вакиллари учун санитария-гигиена маҳсулотларга чегирмалар тақдим этиш, маҳсулотларни ўз вақтида етказиб бериш ва унинг тахминий муддатлари, гигиеник воситалар, дезинфекция аралашмалари ва жиҳозлари хариди учун тўлов бўйича кредитлаш ва кечиктириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Бу каби тадбирларнинг барчаси келгусида Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб саёҳат қилишда санитар хавфсизликни оширишга қаратилган. Ахир айнан хавфсизлик глобал миқёсдаги келгуси саёҳатларнинг асосий мезонидир.