« Back

Ҳамкорлик 13.07.2020 12:15

ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: ТАРИХЧИ МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШДАГИ ҲАМКОРЛИК

Жамият ривожининг ҳозирги босқичи таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини ҳамда педагогик инновациялар ва илғор халқаро тажрибага асосланган янги ёндашувларни шакллантириш вазифасини янада долзарблаштиради. Шу маънода, бугунги кунда тарих фанини ўқитиш ва тарихчи мутахассисларни тайёрлаш борасида Ўзбекистон-Россия университетлари ўртасидаги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш муҳим саналади.

photo_2020-07-13_12-17-18 Куни кеча Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Тарих факультети ва  Миллий тадқиқотлар Томск давлат университети Тарих ва сиёсатшунослик факультети билан ҳамкорликда “Россия-Ўзбекистон ҳамкорлиги негизида қўшма таълим лойиҳалари” мавзусида онлайн халқаро давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Бухоро ва Қарши давлат университетлари профессор-ўқитувчилари, Евросиё горизонти (Томск) эксперт-таҳлил маркази мутахассислари ва "Сибирь-Евроосиё" эксперт клуби (Новосибирск) экспертлари ҳам иштирок этдилар.

Давра суҳбати  ишрокчиларида Ўзбекистонда фан ва таълим соҳасида ёшларга оид давлат сиёсати, “Ҳаракатлар стратегияси” негизида Ўзбекистон олий таълим тизимини модернизацияси”, илмий изланишлар ва тадқиқотчилар билан ишларнинг самарадорлигини ошириш, давлатнинг барқарор ривожланишида фан ва олий таълимнинг ўрни, инновацион таълим лойиҳалари борасида тажриба ва устувор  йўналишлар, ҳужжат юритиш соҳасида мутахассислар тайёрлашда университетлараро ҳамкорлик истиқболлари ҳақидаги маърузалар  қизиқиш уйғотди.

Анжуманда мутахассислар томонидан Археологияда 3D тасвирлар қўлланишини ҳақидаги тақдимот иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Круглый стол 9991 Ўзбекистон Миллий университети ва Томск давлат университетлари тарих факультетларининг кафедралари, илмий ва педагогик салоҳияти, ҳамкорликнинг янги йўналишлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар анжуман иштирокчилари томонидан катта қизиқиш билан тингланди. 

Шунингдек, давра суҳбатида Бухоро ва Қарши университетларининг халқаро таълим соҳасидаги алоқалари ва уларнинг самарадорлигини ошириш йўллари ҳақида маърузалар қилиб берилди.

Онлайн халқаро давра суҳбати якунида иштирокчилар ўртасида фикрлар алмашинуви ва муҳокамалар бўлиб ўтди, уларда ҳамкорликда ривожлантиришнинг йўналишлари, ҳамкорликда илмий тадқиқотларни амалга ошириш, илмий анжуманлар ташкил этиш, ҳамкорликда тайёрланган ишларни нашр этиш, университетлараро диссертацияларни ҳимоясини ташкил этиш, ўқитувчилар ва талабалар алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

ЎзМУ Ахборот хизмати