« Back

Ҳамжиҳатлик катта куч 25.04.2020 14:10

ИИББ ходимлари пойтахтлик ёш болани туғилган куни билан табриклашди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг топшириғига кўра фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва уларга шошилинч ҳолатларда ёрдам кўрсатиш учун ташкил этилган «иссиқ тармоқ» телефон рақамлари орқали кичкинтой Бахтиёрнинг қариндошлари мурожаат қилиб, уни туғилган куни билан табриклашларини илтимос қилишди.

«Полиция машиналарини жудаям яхши кўради, – дейди боланинг онаси, – агар унинг уч ёшга тўлгани билан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари табриклашса, жудаям хусранд бўларди».

Тошкент шаҳар ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ушбу илтимосни рад эта олишмади. Тақдир тақозоси билан Юнусобод туманининг айнан ўша кварталида ёрдамга муҳтож фуқаролар ҳам турполиция ходимларини кутишаётганди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Пойтахт ИИББ сизлардан карантин қоидаларига риоя қилишни, ўзингизни ва яқинларингизни асрашингизни илтимос қилади. Бош бошқарма ходимлари эса шошилинч ёрдам керак бўлганда ҳар доим етиб келишга тайёрдирлар.

Мақсад – амалий ёрдам кўрсатиш

Карантин даврида фуқаролар ўзини яккалаш қоидаларига риоя этаётган бир пайтда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари “иссиқ тармоқ” орқали қийин шароитда қолган фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилишмоқда.

Масалан, ИИББга Сергели туманидя яшовчи Елена К. мурожаат қилди. Унинг айтишича, карантин эълон қилинганидан олдин, март ойида 58 ёшли онаси Тамара Турсуновна унинг уйига меҳмонга келган. Орадан бир ой ўтди, Тамара Турсуновна Юнусобод туманидаги уйидан хавотир олмоқда. Шаҳарнинг нариги четидаги уйига етиб ололмайди. Тошкент шаҳар ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси Тамара Турсуновнани уйига олиб бориб қўйишди.

Фуқароларимиз нафақат “иссиқ тармоқ” рақамлари орқали, балки идоранинг Facebook ижтимоий тармоғида шахсий хабар кўринишида ҳам мурожаат қилмоқдалар.

23 апрель куни пойтахт туманларидан бирида яшовчи 43 ёшли Виолетта мурожаат қилди. У саломатлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли кўпинча дори-дармонга муҳтож бўлишини айтди. Турполиция ходимлари унга махсус дорихонага олиб боришгач, Вилоетта ўзига зарур дори воситаларни харид қилди.

Шу куннинг ўзида пойтахт ИИББга Яшнобод ва Учтепа туманларида яшовчи фуқаролардан яна иккита мурожаатлар келиб тушди. Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари жойларга чиқиб, тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларга кўмак беришди.

Ҳомиладорликнинг 2-ойини ўтказаётган 31 ёшли Аделина Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказига бориши керак эди. Транспорт бўлмагани сабабли у шифохонага бора олмас, аммо шифокорнинг ёрдами зарур эди. Туристик полиция ходимлари уни шифохонага етказиб, бир оз вақтдан сўнг қайтариб олиб келишди.

Учтепа туманида яшовчи 48 ёшли Наталья Миробод туманида яшовчи ҳомиладор қизидан хавотирда эканини маълум қилди. Туғиш вақти яқинлашгани сабабли, Наталья Викторовна уни қизининг уйига олиб бориб қўйишларини илтимос қилди. Ушбу мурожаат ҳам ижобий ҳал этилди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси