« Back

Ҳаёт йўлларида 04.04.2020 21:55

ОНА БУЮК ЗОТ

Бир бола олти ёшида отасидан айрилиб етим қолди. 

Замон жуда оғир эди. Онаси ўғлини боқиш учун иш қидирди, лекин ҳеч қаерга ишга олишмади. Аёлни фақат қурилишга арзимаган иш ҳақи тўлаб ишга олишга рози бўлишди. Аёл ночорлигидан қурилишда ишлаб ўғлини боқди. Орадан йиллар ўтди. Бола улғайиб катта бизнесмен бўлди. Шаҳарда данғиллама уй сотувга қўйилди. Бизнесмен уйнинг эгасини олдига келиб сўради: 

- Уйнинг нархи қанча? 

- Саккиз юз эллик минг доллар. 

Йигит дипломатидан дарҳол саккиз юз эллик минг долларни уйнинг эгасига чиқариб берди. Уйнинг эгаси хурсанд бўлиб пулни санаб олди. 

- Уй сизга сотилди. Бугундан бошлаб уй сизники. Лекин сиз савдо қилишни билмас экансиз. Агар озгина савдо қилганизда уйнинг нархини тушириб берардим. 

- Сиз ҳам савдо қилишни билмас экансиз. Агар уйнинг нархини бундан баланд айтганизда ҳам савдо қилмасдан сотиб олаверардим. 

Уйнинг эгаси ҳайрон бўлиб сўради: 

- Бу уйнинг нимаси сизни бунча ўзига тортяпти? 

- Йигирма йил олдин бу уйнинг қурилишида менинг онам ғишт ташиган. Энди эса бу уйни онамга совға қилмоқчиман!