« Back

1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни 01.10.2020 12:57

Фидойи касб эгалари

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан 1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан “Юксак экологик шахс - маънавият пойдеворидир” мавзуcида видео мулоқот бўлиб ўтди. 

Видео мулоқотда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (туман, шаҳар) партия ташкилоти ходимлари, халқ депутатлари Кенгаши вилоят (туман, шаҳар) депутатлари ҳамда партиянинг фаол аъзолари иштирок этдилар.

Мазкур видео мулоқотда аввало, Ўзбекистон Экологик партияси байрам муносабати билан барча соҳа Устоз ва мураббийларни  бу улуғ байрам билан чин дилдан муборак бот этилди. Устоз ва мураббийларда  ёш авлод қалбида табиатга нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш ҳиммати беқиёсдир. Инсонни инсон қилиб камол топтиришда, унга билим ва одамийлик, меҳр-оқибат, эзгу орзу-ниятлар билан яшаш туйғуларини сингдиришда, бир сўз билан айтганда жамиятимизнинг муносиб фуқароси бўлиб ҳаётга кириши ва мустаҳкам ўрин олишида ўқитувчи ва мураббийлар, домлаларнинг, барча таълим соҳаси фидойиларнинг ҳиссаси беқиёсдир.  

Ҳақиқатан ҳам, ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати, жасорати ҳар қандай юксак баҳоларга муносибдир.

Бу ҳақда фикр юритар эканмиз, улуғ маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг: “Авлодларингизга фақат бугуннинг эмас, келгуси замоннинг илмини ўргатинг”, деган сўзлари беихтиёр ёдимизга тушади.

Дарҳақиқат, Миллий маънавиятимизнинг салоҳиятини акс эттирувчи ва ажралмас бир қисми бўлмиш табиатни ва унинг саховатини қадрлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича халқимиздаги миллий маданият, билим, анъана, тажриба ва меросларни бир тизимга келтириб, таҳлил қилиб, мустақил мамлакатимиз олдида турган долзарб экологик муаммоларни ҳал этишда фойдаланиш ҳеч қачон фойдадан холи бўлмайди. Аксинча, келажак авлодга озод ва обод Ватанни, мусаффо табиатни, ноёб табиий бойликларни аслидек асраб, мерос қилиб қолдиришдек эзгу ишда дастуруламал бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, бугун таълим-тарбия соҳасида, ҳурматли ўқитувчи ва мураббийларимиз, фарзандларимиз ҳаётида янги давр бошланмоқда. Бу даврни янада чуқур маъно-мазмун билан тўлдириб, миллий юксалишга эришиш фақат ва фақат ўзимизга, шу йўлда ҳамжиҳатлик билан қаттиқ меҳнат қилишимизга боғлиқ.

Биз халқимизнинг энг катта бойлигини – миллионлаб фарзандларимиз, жондан азиз ўғил-қизларимизнинг тақдирини, Ўзбекистон истиқболини сизларга ишониб топширганмиз. Ва бу вазифани масъулият билан адо этиб келаётган сизлар каби фидойи инсонлар, келажак бунёдкорларига ҳар қанча таҳсин ва тасаннолар айтсак, арзийди.

Ўзбекситон Экологик партияси Марказий Кенгаши