« Back

9 май - Хотира ва Қадрлаш куни 08.05.2020 14:28

ХОТИРА МУҚАДДАС

9 май - Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Миробод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ва ҳарбий хизматчилари марҳум Б.Эргашевнинг оила аъзолари, фарзандлари ҳолидан хабар олишди.   Бахром Эргашев ёш ва қатиятли, ҳамкасблари ичида ўзининг меҳрибонлиги ва она Ватанга бўлган садоқати билан ажралиб турарди. У 2014 йил октябрь ойида пойтахтимизнинг Яшнобод туманида юзага келган ёнғинни бартараф этиш чоғида ҳаётдан кўз юмган. Вафотидан сўнг Б.Эргашев ёнғин вақтида кўрсатган жасорати учун “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 10 январдаги Фармонига асосан  “Мардлик” ордени билан тақдирланди.

Ўтганларни ёд этиш, яқинларидан хабар олиш халқимизга хос одат. Она Ватан равнақи, ҳимояси йўлида жон фидо қилган мардларни унутмаймиз.