« Back

Аҳоли учун 04.04.2020 12:12

Кўчма бозорлар аҳоли учун қулайлик яратмоқда

Пойтахтимизнинг деҳқон бозорларидан узоқда жойлашган аҳолиси учун арзонлаштирилган нархларда маҳсулот етказиб бериш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

photo_2020-04-04_11-55-07 Шу мақсадда шаҳар ва туман ҳокимликлари  Тошкентдаги бозорлар билан биргаликда режа асосида ҳар куни ўнлаб маҳаллаларда озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкил этмоқда.

Ушбу режага мувофиқ, бугун: 

♦ Олмазор туманининг “Олимпия” маҳалласида;
♦ Яккасарой туманининг “Бошлиқ” маҳалласида;
♦ Юнусобод туманининг “Аҳмад Дониш” маҳалласида;
♦ Чилонзор туманининг “Биринчи катта Чилонзор”, “Шараф”, “Шарқ”, “Фидокор” маҳалларида;
♦ Шайхонтоҳур тумани “Кўкча” маҳалласидаги кўп қаватли 1а-уй ва 12-уй оралиғида “Кўкча текстил” корхонаси ёнида;

Шунингдек, ҳар куни:

♦ Бектемир туманининг “Бинокор”, "Ҳусайн Бойқаро", "Зилола" ва "Мукаррам" маҳаллаларида ҳамда Сергели туманининг 7 та маҳалласида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилмоқда.
Азиз ҳамшаҳарлар сиз учун яратилаётган шароит ва қулайликлардан фойдаланинг. Карантин тартиби ва санитария-гигиена қоидаларига риоя этинг.

Ҳаммамиз биргаликда ва ҳамжиҳатликда коронавирусни енгамиз!

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати