« Back

Адабиётнинг сирли олами 17.06.2020 20:05

Абдулла Қодирийнинг бебаҳо мероси

Ҳаётнинг гўзал саҳифаларини адабиётдан ўқиш кишига завқ беради. Мен ҳам Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” ва “Меҳробдан чаён” асарларини мактабда ўқиб юрган даврим ўқиганман. Бу асарларга илк марта ўқиган вақтим меҳрим тушган. Такрор-такрор ўқиб мозийдан сабоқ берадиган китоблар эканлигига амин бўламан... Давр ва ҳаёт ўзгарди. Ижодкорларга ҳам эътибор берилди.

...Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  Тошкент шаҳрида ташкил этилган Адиблар хиёбонига ташрифи давомида барча олий таълим муассасалари ректорларига алоҳида топшириқлар берди. Адиблар хиёбони ва Алишер Навоий бобомиз боғида адибларга ҳайкаллар қўйилган. Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ёзувчи, санъаткор ва олий таълим муассасалари раҳбарлари билан мулоқот қилди. Уларнинг ҳар бирига вазифаларни белгилаб берди. 

Шу жумладан Тошкент давлат техника университетига Абдулла Қодирий ҳайкали бириктирилди. Абдулла Қодирий ижод мактаби билан ҳамкорлик қилиш вазифаси юклатилган эди. Университет ва ижод мактаби ўртасида амалий иш олиб бориш учун  “Йўл харитаси” имзоланди. Университетимиз ректор С.Туробжонов йиғилиш ўтказиб,  масъулларга топшириқ бериб, иш бошлаб юборилди.

Университет  жамоаси томонидан “Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижоди ёшлар тарбиясида” бўйича дастур ва режа ишлаб чиқилди.  Университетда мавжуд барча факультетлар ва кафедраларга  дастур ва режада кўрсатилган йўналишларда тарғибот ва ташвиқот ишларини жадал ва самарали олиб бориш айтилди.  Ишлар амалий ва  онлайн электрон шакл ва масофадан узатиш ҳамда  ва веб-сайт орқали  маълумотлар берилиб, ёритиб борилмоқда 

Ёзувчи А.Қодирий ижодини билиш ва ўрганиш биз учун муҳим аҳамиятга эга. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг айтган: “Ўзини ҳурмат қилган инсон Абдулла Қодирийни бир эмас, бир неча марта ўқиган бўлади” фикрлари айни ҳақиқат. Ёзувчининг асарларини қайта ўқиш билан чекланиб қолмай, ёзувчининг фарзанди Ҳабибулла Қодирийнинг “Турмуш сабоқлари”, “Отам ҳақида” китобларини ўқиб чиқдим. 

Маънавий озуқа олдим. Ўзбек миллий қадриятлари, урф-одатлари, бадиий образлар орқали чиройли тилга олинган. Ёзувчи ёшларга  ўтмиш тарихидан сабоқ беради. Адабиётда кеча, бугун ва эрта ҳақида тасаввур пайдо бўлади. Адабиёт одам қалбига сўнмас нур таратади. Ёшларни илм-маърифатли бўлишга ундайди. 

Адабиёт ва ёзувчи ҳамда шоирларнинг ижодларини мунтазам кузатиб қолмай, уларнинг китобларини ўқиб бориш муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушуниш муҳим.

Мен танлаган соҳам бошқа бўлса-да, адабиёт ҳам ўзгача олам. Ҳаёт тўғрисида кенг тушунча беради. Адабиётда инсон сийрат ва суръати  мужассам. Дунёқарашни кенгайтиради ва фикрлашга хизмат қилади.

...Яқинда мен таҳсил оладиган Ислом Каримов номли Тошкент давлат техника университетида ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий ҳаёти ва фаолиятига  бағишланган  “Қодирий  ҳаёти ва ижоди  ёшлар  тарбиясида”  номли  давра суҳбати ўтказилди. Телевидение ҳамда интернет орқали кўриб қолдим. Мазмунли ва мароқли бўлиб ўтган давра суҳбатини университет ректори, профессор С.Туробджонов кириш ва  табрик сўзи билан очди. Ёзувчи Абдулла Қодирий ижодинин серқирра жиҳати ва инсон турмушидаги муҳим аҳамиятини инобатга олган  ҳолда, ёш авлод қалбида Ватанга  меҳр-муҳаббат, ота-онага садоқат, улуғ аждодларимизнинг маънавий-маданий меросини теран ўрганиб билиш ҳамда фахрланиш, бугунги кунда ёш авлод қалбида ифтихор туйғуларини юксалтириши ҳақида   тадбир иштирокчиларга сўзлаб берди. Адибнинг асарларидан ажойиб манбаларни ҳам келтириб, тилга олинди.  Ёзувчининг оддий мақоласидан тортиб йирик асарларининг мазмун-моҳияти тўғрисида кенг таҳлил ва талқин  қилди. Шунингдек,  университетда  амалга  оширилаётган  ишлар  ҳақида  ҳамда  А.Қодирий  ижод  мактаби  билан  ҳамкорликдаги  самарали ишлар тўғрисида “Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижоди ёшлар тарбиясида” кўргазмасини асосли манбаларга таяниб  маълумотлар берилди “А.Қодирий ҳаёти ва ижоди ёшлар тарбиясида” йўл харитасида эса ёшлар тарбиясидаги тарғибот ва ташвиқот ишлари; ўқув-илмий жараёнида амалга ошириш лозим бўлган ишлари; рақамли технологиялар асосида адиб ижодини кенг ёритишга алоҳида эътиборга олингани ҳақида айтилди. 

Давра суҳбатида қатнашган ёзувчининг набиралари Хондамир Қодирий, Шерхон Қодирий (ёзувчининг болалик ва оилавий ҳамда ижодий муҳити) ҳамда олимларимиздан адабиётшунос, публицист, моҳир таржимон  Иброҳим Ғафуров, (“Қодирий сиймоси” ва “Унинг асарларида ёшлар тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти”), филология фанлари доктори, қодирийшунос олим Баҳодир Карим (“Қодирий ва замон” ҳамда “Ёзувчининг ҳаёти ва ижодига бағишланган илмий изланишларнинг мазмун-моҳияти”) ёзувчининг ижодий фаолияти хусусида  талаба-ёшлар ва иштирокчиларга маълумотлар бердилар. Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби директори Нилуфар Юлдашева эса “А.Қодирий номидаги ижод мактаби фаолияти ҳамда университет билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари” ҳақида сўзлаб ўтди. Тадбир давомида университет талабалари томонидан тайёрланган  “Меҳробдан чаён” романидаги тарбиявий аҳамиятга эга бўлган кичик саҳна кўриниши намойиш этилди. А.Қодирий  номидаги  ижод  мактабининг  иқтидорли  ўқувчилари  томонидан адибга бағишланган шеърлардан намуналар ўқиб беришди. Университет ректори, профессор С.Туробджонов тадбирга  ташриф  буюрган  меҳмонларга  ўз миннатдорчилигини  билдирди. Университет томонидан тадбир қатнашчиларига қимматбаҳо совға ва китоблар тақдим этилди. Биз  талабаларда ёзувчи ва унинг ёзган нодир асарларига бўлган қизиқишимиз янада ошди.

Шердил ТУГАЛОВ,
Тошкент давлат техника университетининг 2-босқич талабаси