« Back

Акция 22.05.2020 14:24

Миллий палата шифокорларга ҳимоя воситаларини топширмоқда

Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси Тошкент шаҳридаги 10 дан зиёд соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотга шахсий ҳимоя воситалари – ҳимоя комбинезони, кўзойнак, ниқоб, қўлқоп ва бахилалардан иборат тўпламларни топширди.

Соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари ушбу акция Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси билан келгусидаги самарали ҳамкорлик учун дастлабки қадам бўлишини таъкидламоқда.

Тиббиёт муассасаларидан ташқари Жиззах вилояти ИИБ мутахассисларига ҳам ҳимоя воситалари тўпламлари топширилди. Акция давом этмоқда.

ЎзА