« Back

Акция 01.07.2020 12:09

Ёш китобхонлар ўртасида "Севимли асарим ҳақида" номли акция

Юртимизда  30 июнь Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни этиб белгиланган.

“Ёшлар куни” байрам тадбирлари “Ўзбекистон ёшлари замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини эгаллаб ўз маънавияти ва тафаккури билан барчага ибрат ва намуна бўлиши керак” ғоясини ўзида мужассам этади.

Дарҳақиқат дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизини ёшлар ташкил қилади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 60 фоиздан ошади.

Ёшлар халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлиги. Улар учун барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган.

Давлатимиз раҳбарининг ёшларга оид 5 та ташаббуснинг 4 чи йўналиши ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини оширишга қаратилганлиги ҳам бежиз эмас.

Тошкент шаҳар "Bilim" ахборот кутубхона маркази мутахассислари томонидан ушбу кунни ўзгача нишонлаш мақсадида "Мен севган асар" лойиҳаси доирасида "Севимли асарим ҳақида" номли акция эълон қилди. Ушбу акцияда (@bilimaksiya каналила) қарийб 20 дан ортиқ матнли ҳамда видео ҳаволалари билан ёшларимиз фаол иштирок этмоқдалар.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки 30 июнь – Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни этиб белгилангани фарзандларимиз учун ўзига хос қувончли байрам бўлиши билан бирга уларни янги, юксак марраларга чорловчи беқиёс рағбат бўлишига шубҳа йўқ.

Д.Азимова,
Тошкент шаҳар "Bilim" АКМ мутахассиси