« Back

Авиақатновлар 18.05.2020 13:23

Бугун, 18 майдан Ўзбекистоннинг 4 та халқаро аэропорти йўловчилар учун очилди

Бугун, 18 май санасидан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Нукус, Урганч ва Термиз шаҳарларига авиақатновларни йўлга қўйди.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ Ўзбекистан авиакомпанияси маҳаллий авиайўналишларда қатновларни босқичма-босқич йўлга қўя бошлади.

Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозларни ташкиллаштириш тартибига кўра, қатновларга Санитария эпидемиологик осойишталиги маркази томонидан COVID-19 инфекциясига тест таҳлиллари олинганига 120 соатдан кўп бўлмаган ва тахлил натижаси “манфий” эканлигини тасдиқловчи малумотномага эга йўловчилар қўйилади. Бунда рўйхатдан ўтишда ва ҳаво кемаси саҳнида карантин чораларига риоя қилиш, 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш, ҳимоя ниқобини тақиш ва қўлқоп кийиш шарт.

ЎзА