« Back

Аёл борки олам мунаввар 04.07.2020 12:37

Янги замон аёли - асарларда ва дунё нигоҳида

Аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади. Биз, барчамиз қандай касб, қандай лавозимда ишламайлик, қалбимиз, юрагимиздаги жамики эзгу фазилатлар учун сиз, меҳрибон аёллардан умрбод қарздормиз.

Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқида ҳар қайси мамлакат, ҳар қайси халқ ҳаётида Шахс – Оила – Жамият – Давлат деган тушунча ва қадриятлар ҳал қилувчи ўрин тутиши, жамиятнинг бирламчи ва асосий бўғини бўлган оилани эса муҳтарам аёл сиймосисиз асло тасаввур этиб бўлмаслиги ҳақида алоҳида тўхталган эдилар. Дарҳақиқат, халқимиз азалдан муқаддас она зотига, хотин-қизларга доимо юксак эҳтиром кўрсатиб келади. Аёлга бўлган ҳурмат-эътибор – бу аввало оилага, жамият келажагига бўлган ҳурмат-эътибор ифодасидир.

Шу нуқтаи назардан қараганда, “Ер юзидаги ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга нисбатан муносабати билан белгиланади”, деган ҳикматли сўзларда албатта чуқур маъно бор.

Кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, улар учун янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

Тошкент шаҳар "Bilim" ахборот кутубхона маркази "Мен муваффақиятли аёлман" лойиҳаси доирасида ZООМ дастури орқали "Янги замон аёли - асарларда ва дунё нигоҳида" мавзусида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувга таклиф этилган меҳмонлар ўз хизмат вазифасидан келиб чиқиб мавзу юзасидан, аёлнинг матонати, оиладаги ўрни, жамият ва давлат қурилишидаги иштироки, ҳуқуқий механизмларига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Жумаладан, Инсайт амалий психология маркази раҳбари,  психолог консультант ҳамда спорт психологи    Сайёра Азларованинг "Янги замон аёлларининг руҳий олами ва кечинмаларига аталган  адабиётлар";

Тошкент давлат шарқшунослик университети Таржимоншунослик ва ҳалқаро журналистика кафедраси ўқитувчиси, Филология бўйича фалсафа доктори /PhD/ Нилуфар

Ходжаеванинг "Жаҳон адабиёти асарларида, хусусан Ҳиндистон манбаларида  аёллар ҳақида"; Наргиза Мухамедованинг  Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси  "Спорт" телеканали катта муҳаррири "Маърифатли аёл - маърифатли она асосий тушунча ва вазифалар" каби мавзулардаги маърузалари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек,  Тошкент шаҳар "Bilim" ахборот кутубхона  маркази мутахассиси Дилноза Азимованинг "Китоблар ва рақамларда - гендер муаммоси" номли маърузасидан эса аёлларга оид қизиқарли рақамлар тўғрисида маълумот олиш имконияти яратилди.

Тадбир сўнгида Тошкент давлат шарқшунослик универитети ўқитувчиси Филология фанлари  бўйича фалсафа доктори /PhD/ Н. Ходжаева келгусида Тошкент шаҳар "Bilim" АКМ билан бирга ҳамкорликда ишлашни таклиф этди. Жумладан жаҳон адабиёти дурдоналари бўлмиш янги асарлар таржималарини мамнуният билан Тошкент шаҳар "Bilim" АКМ га туҳфа этилишини такидлаб ўтди.

Шаҳримизда мавжуд туман ахборот-кутубхона маркази директорларидан Б. Ходжаева, Н. Сайдашева, М. Хасановалар ҳамда китобхонлар ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини изҳор этдилар.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ушбу мавзудаги тадбирлар барча туман АКМларда давом эттириш борасида тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ҳафиза КАРИМОВА,
Тошкент шаҳар «Bilim» ахборот-кутубхона маркази директори