« Back

Баркамол авлод 05.08.2020 15:55

Вундеркинд болалар

Ушбу сарлавҳани ўқир экансиз кўз олдингизга қобилятли, ақлли, билимдон болалар келади. Вундеркинд сўзи нимани англатади? Вундеркинд болани тарбиялашда нималарга эътибор қаратиш керак? Бу саволларга жавоб беришга уриниб кўрмоқчиман. Демак, вундеркинд сўзи немис тилидан  олинган бўлиб, Wunderkind иқтидорли, ажойиб бола маъносини англатади.

photo_2020-08-05_15-57-52 Бундай болалар билимдон, маълумотларни хотираларига тезда сақлаб қоладиган, ҳозиржавоб бўлишади. Бундан хулоса қилиш мумкинки, болаларни ўта зукко ва ақлли бўлишлари юртимиз келажагига пойдевор яратади. Болани вундеркинд қилиб тарбиялашда ҳар доимгидек китоб муҳим аҳамият касб этади. Бу борада Тошкент шаҳар "Bilim" ахборот-кутубхона маркази ҳам фаол иш олиб бормоқда. Масалан, "Эртак терапия", "Севимли ёзувчим билан учрашув", "Китобхон маҳалла" лойиҳалари, телеграм ижтимоий тармоғидаги "Ақлли Карантин" (https://t.me/aqllibilim), "Болажон 24" (https://t.me/bolajon_24), "Bilim Акция" (https://t.me/bilimaksiya) саҳифалари фаолият олиб бормоқда. Буларнинг барчаси кичик китобхон болажонларни ақлий ривожланишига, хотирани мустаҳкамлашига ёрдам беради. Аммо, қарсак икки қўлдан чиққани каби маънавий озуқани бир томонлама етказишнинг ўзи камлик қилади. Ҳозирги пандемия даврида фарзандларни илм олишлари барчасидан муҳим аҳамият касб этади. Уларни онгига худди оқ қоғозга қалам билан ёзгандек билимларни ёзиб қўя олсак, бу бизнинг ғалаба сари қўйган қадамимиз ҳисобланади. Бунда эса айтганимдек, китоб мутолааси айнан керак ва зарур элементдир. Вундеркинд болани вояга етказиш онсон эмас. Чунки, бола қизиқувчан, илмга чанқоқ ва кундан-кун янгидан-янги маълумотларга эга бўлгиси келади. Шунинг учун ота-оналар ҳам улардек вақти келса қизиқувчан, боладек қувноқ ва ўқишга завқ билан киришувчи бўлишлари шарт. Албатта бунинг учун китоб ўқишлари ёки бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизни кузатиб боришлари керак. Бир сўз билан айтганда, "Олма пиш оғзимга туш" деган билан иш битмайди. Фарзандингиз келажаги ота-она тарбияси ва шунингдек, атрофдаги инсонларга боғлиқ. Шундай экан, фарзандингизни юксак мувафаққиятга эришиши учун биз билан бирга қадам босинг. Келажагимизнинг баркамол авлодлари иқтидорли ва билимли бўлишлари шарт.

М.Мавлонова,
Тошкент шаҳар «Bilim» ахборот-кутубхона маркази мутахассиси