« Back

Бирдамликда барини енгамиз 13.04.2020 13:04

Тинимсиз ҳаракат ўз мевасини беради

Шу куннинг талаби ҳар биримиздан кучли ирода, сабр, матонатни талаб этмоқда

Бундан 59 йил аввал, 1961 йил 12 апрель куни ер юзида биринчи бўлиб Юрий Гагарин космосга парвоз қилиб, жаҳоннинг биринчи космонавти бўлиб тарих зарварағидан  ўрин олган.

Ёшлигимизда ўрта мактабда таҳсил олиб юрганимизда келгусида ким бўлмоқчисан, дея устозлар сўрашганида, аксариятимиз "мен катта бўлсам космонавт бўламан!" дея ғурур билан таъкидлаб ўтардик.

Ўз навбатида устозларимиз космонавт бўлиш инсондан аъло ўқиш, ботирлик, зукколик, сабр-тоқат, матонат, ирода, тинимсиз ҳаракатни талаб этади, дея уқтиришган.

Ҳозирги вақтда бутун жаҳон ҳамжамияти коронавирусдан жабр чекаётган даврда, ёшлардан,   юқорида таъкидлаб ўтилганидек, космонавтлардек - темир ирода, қаттиқ тартиб-интизом, 

жасорат, матонат, сабр-тоқатли бўлишингиз талаб этилади.

Юзага келган мураккаб, синовли кунларда ёшлар катта имтиҳон олдида турибсизлар, аммо, мана шу кунлардан  бирдамликда, ҳамжиҳатликда ўтиб олсак, марра барчамизники бўлади ва шу кечган жараёнлар албатта келгусида ҳаётингларда, лавозим поғоналарида, мартабангларни юксалиб боришида ўз мевасини беради. Матонатингизни кўрсатинг ва уйда қолинг.

Ғуломжон МУСАЕВ,
Сергели тумани ҳокимлиги матбуот котиби  -  ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, "Содиқ хизматлари учун" медали соҳиби