Биргаликда енгамиз 17.04.2020 13:41
«Улуғ халқ қудрати жўш урган замон...»
Буюк шоиримиз Абдулла Орипов қаламига мансуб, ҳаммамиз ғурур билан куйлайдиган Давлат мадҳиямизда чуқур маъноли сўзлар бисёр.
– Чиндан ҳам, мана шундай мураккаб ва синовли дамларда барча халқимиз бирлашиб, ҳамжиҳатликда қудрати янада жўш урмоқда, – дейди Учтепа туман ҳокими ўринбосари Замира Азимбаева.
Саховатпеша инсонларимиз ёрдами билан бугун Учтепа туманидаги 325 та кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож оилаларга озиқ-овқатлар тарқатилади.
Туманимизнинг «Ватан» маҳалласидаги 30 нафар оилага ёрдамларни тарқатиш жараёнида эса ижодий гуруҳимиз ҳамроҳлик қилди.
Учтепа туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати