« Back

Биргаликда катта кучмиз 03.05.2020 14:28

САХОВАТ ВА МУРУВВАТ КЎРСАТИЛМОҚДА

Бизнинг халқимиз инсонпарвар халқ, шу ўринда айтиш лозим мамлакатимизда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқароларимиз давлатимиз томонидан  ижтимоий ва ҳуқуқий томондан муҳофаза қилинган. Айниқса бугунги  шароитда жойларда кекса ёшдаги фуқароларимизга эътибор алоҳида  бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олиш, энг керакли бўлган маҳсулот ва дори-дармонларни  етказиб бериш ҳар биримизнинг бурчимиздир.  

photo_2020-05-03_14-29-44 Юртбошимиз томонидан имзоланаётган ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар ва билдирилаётган фикрлар ҳамда саъй-ҳаракатлари, ҳуқуматимиз аъзолари ва жойлардаги маҳаллий депутатлик гуруҳлари томонидан амалга оширилаётган ишларнинг барчаси фуқароларимизнинг энг аввало халқимизнинг осойишталиги ва соғлигини таъминлашга йўналтирилган.

Куни кеча Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳам кўрилган масала “Саховат ва кўмак”  умумхалқ ҳаракати доирасида ишларни манзилли йўлга қўйиш ҳамда аҳолини бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Чора-тадбирлар доирасида эҳтиёжманд оилалар ва фуқароларга амалий кўмак бериб келинмоқда.

Куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали қилинган мурожаат асосида Тошкент шаҳар ва Сергели туман Халқ депутатлари Кенгаши депутати Х.Кучкарова ва Ж.Мирзаевлар Сергели тумани, “Учувчилар” маҳалласида истиқомат қилаётган ёлғиз фуқаро К.Садиковни ҳолидан хабар олиб, 15 хил озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. К.Садиков соғлиғи яхши эканлиги, керакли ёрдамни маҳалла фаоллари бериб келаётганини таъкидлаб ўтди.  Суҳбат жараёнида К.Садиков юртимизда ёши кексаларни ҳолидан хабар олиб амалий ёрдам бериб келинаётганлиги, саховатпеша халқимиз ҳамда депутатларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Х.КУЧКАРОВА,  
Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши депутати