« Back

Биргаликда катта кучмиз 21.04.2020 14:16

ТУМАНЛАРДАН ХАБАРЛАР

Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Э.Инамджанов Шайхонтоҳур тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган “Чақар” маҳалласида ташкил қилинган кўчма бозор ярмаркаси билан танишди.

Ярмаркани ташкил қилиш жараёнида санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилинди.

Ташкил этилган ярмарка учун аҳоли томонидан миннатдорчилик билдирилди.

Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

*   *   *

Хабарингиз бор Ягона мувофиқлаштириш маркази томонидан карантин даврида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кексалар ва нуронийлар, доимий иш билан банд бўлмаган аҳоли вакиллари, шунингдек, кунлик ишга чиқа олмаётган фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Бугун Мирзо Улуғбек туманидаги "Тракторсозлар" маҳалласидан  келиб тушган мурожаатларга асосан рўзғор учун керакли бўлган маҳсулотлар фуқароларга етказиб берилди.

Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан амалга оширилган бундай савобли ишларни кўрган маҳалла фуқаролари ўз хонадонидан туриб уларни олқишлашди.

Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги 
Матбуот хизмати

*   *   *

Mамлакатимизда  каронавируснинг кенг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида Олмазор туманида бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан туман маҳаллаларини оммаввий дезинфекция қилиш ана шу ишларининг бир қисмидир. Бугун дезинфекция ишлари туманнинг  2- сектори кесимида жойлашган маҳаллаларда бошланди.

Олмазор тумани ҳокимлиги, туман санитария ва эпидимиология осойишталиги маркази, мудофа, ички ишлари бўлими, бандликка кўмаклашиш, Олмазор тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимлари ҳамкорлигида  амалга оширилаётган ишлар доирасида тумандаги аҳоли гавжум бўладиган худудлар, маҳаллаларнинг ички кўчалари, кўп қаватли уйлар йўлаклари, болалар майдончалари, савдо шаҳобчалари атрофларида  дизенфекция қилинмоқда. 

Олмазор тумани ҳокимлиги 
Матбуот хизмати

*   *   *

Ҳунар ўрганиш ва унинг сирларидан хабардор бўлиш, хайрли амаллардан биридир. Сир эмас, коронавируснинг ёйилиши оқибатида жамийки таълим даргоҳлари масофавий ўқишга ўтди.

Миробод туманидаги 175-сонли умумтаълим мактабининг жамоаси ҳам ушбу белгиланган қоидаларга риоя этган ҳолда, ишларини ташкил этишган. Шунингдек, бу таълим масканида ёшларнинг дарсдан кейинги бўш вақтларини ҳам унумли ташкил этиш мақсадида, масовафий тўгараклар ҳам фаолият олиб бормоқда. Жумладан, қизлар мазкур тўгараклар орқали турли хил пишириқ ва бошқа таомларни тайёрлаш сирларини ўрганишмоқда.

175-сонли умумтаълим мактаби маъмурияти ўз ўқувчиларининг нафақат таълим олиши, балки дарсдан бўш вақтларида ҳунар ўрганишига алоҳида эътибор қаратаётгани таҳсинга лойиқ.

Уйда қолинг! Ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!

Миробод тумани ҳокимлиги 
Матбуот хизмати