« Back

Битирувчилар 08.07.2020 14:37

Қалдирғочлар учирма бўлишди

М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат Университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида онлайн тарзда битирувчиларга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу анжуманда битирувчилар билан бирга таълим даргоҳининг жонкуяр ўқитувчилари иштирок этишди. Унда мураббийлар учирма бўлаётган битирувчиларга ўзларининг эзгу тилакларини изҳор этиш билан бирга ҳаётда барча муваффақиятларга эришлари учун зафарлар тилашди.

Тадбирда битирувчилар куй ва қўшиқлар билан устозларини қутлашди. Кези келганда, биз ҳам мазкур илм даргоҳини битирувчиларининг келгуси ишларига омадлар тилаймиз!

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати