« Back

Биз бирга катта кучмиз 06.05.2020 13:31

Элмира Баситхонова: “Муаммоларни бирга бартараф этамиз”

Кучли шамол таьсирида Олот туманида кўплаб хонадонлар, ижтимоий объектлар талофат кўрди. Давлат раҳбарининг саьй-ҳаракати билан бугун туманда тиклаш-таьмирлаш ишлари олиб борилмокда. Тиклаш-таьмирлаш ишларини ташкил этиш, ахолининг оғирини енгил килиш максадида туманда табиий офат окибатларини бартараф килиш буйича вилоят штаби тузилган.

Штабда барча тоифадаги мутахассислар фаолият олиб бормокда. Тумандаги аҳоли ўзини кизиқтирган саволлари Билан мазкур штабга мурожаат этмокда.

Биз штабда борганимизда Республика маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Баситханова фукаролар билан учрашаётган экан. Учрашувда мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Офат нафақат олотликлар балки бизнинг ҳам бошимизга тушди, – дейди И.Баситханова фукаролар билан учрашувда. – Бугун сабр билан барчани муаммосини ҳал қилишга келдик. Муаммоларни бартараф этиш буйича давлат раҳбари томонидан барча имкониятлар яратилган. Яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб, муаммоларни бирга бартараф этамиз.

– Давлат раҳбарига раҳмат барча имкониятларни яратиб берганликлари учун, – дейди тумандаги Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фукаро Яхшимурод Бозоров. – Албатта бу кунларни ортда колдириб, туманимиз, махалламиз талофатдан сўнг энг зўр худудга айланади. Айни кунларда кўчаларимиз тоза-озода бўлмокда. Уйларимиз шинам чиройли бўлмокда. Тўғри муаммолар бор. Лекин бу муаммоларни бирга бартараф этамиз.

Штабга мурожаат килиб келган олотликларнинг муаммолари бартараф этилмокда.

Зариф КОМИЛОВ