« Back

COVID-19 16.04.2020 13:40

ДОЛЗАРБ САВОЛГА ТЕЗКОР ЖАВОБ

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби мутахассиси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❓Агар уй хлор эритмаси билан тозаланса, вирус ўладими?

❗️Хлорли эритма билан уй тозаланганда вирус юқтириш хавфи сезиларли камаяди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❓Кийимларни қуёшга илиб қўйганда қанча вақтда вирус ўлади?

❗️Ҳозирча бунинг аниқ вақти белгиланмаган, бироқ уйга қайтганда албатта кўча кийимларини алмаштириш зарур.

〰️〰️〰️〰️〰️

❓Вирус банан ва бошқа четдан келтириладиган мевалардан, сут ва сут маҳсулотлари, гўшт ҳамда гўшт маҳсулотларидан ёки қушлар ва жониворлар билан алоқа орқали юқиши мумкинми?

❗️Йўқ. Бироқ меваларни ювиб ейиш, сутли маҳсулотлар яроқлилик муддатига эътибор қаратиш, жониворларни ушлагандан сўнг қўлни албатта совунлаб ювиш, гўштни истеъмол қилишдан аввал яхшилаб пишириш мақсадга мувофиқ.

〰️〰️〰️〰️〰️

❓Спиртли ичимликларни ичиш ёки оғизни чайиш инфекция юқишидан сақлайдими?

❗️Йўқ, бу нотўғри маълумот. Бу усул мутлақо вирусдан ҳимоя қилмайди. Аксинча, вирус юқиши эҳтимолини оширади.

〰️〰️〰️〰️〰️

❓Коронавирус инфекцияси қандай буюмлардан юқади?

❗️Эшик тутқичлари, нақд пул, стол, қоғоз, ойна юзаси, зинапоя тутқичлари орқали. 

〰️〰️〰️〰️〰️

❓Менда коронавирус инфекцияси бор-йўқлигини аниқлаш учун қаерга мурожаат қилишим керак?

❗️Тана ҳарорати кўтарилса, қуруқ йўтал пайдо бўлиб, ҳид билиш қобилиятингиз пасайса участка шифокори ёки 1003 рақамига боғланинг.

〰️〰️〰️〰️〰️

❓Коронавирусдан уй шароитида даволаниш мумкинми?

❗️Коронавирус юқтирган беморлар шифохонада, барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, даволанишлари зарур.

〰️〰️〰️〰️〰️

❓Коронавирус қандай юқади?

❗️Вирус ҳаво томчилари орқали, акса урганда, яқин масофада гаплашганда, ўпишиб кўришганда, беморлар билан яқин мулоқот қилганда юқади.

✔️ Шунинг учун мулоқотда масофани сақланг (камида 2 метр), ниқоб тақинг, мунтазам қўлингизни совунлаб ювинг ёки антисептиклардан фойдаланинг.