« Back

Covid-19 18.07.2020 13:42

Дори тақчиллигининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан маълумот берилди

Пандемия шароитида дорихоналарда айрим дориларнинг тақчиллиги сезилмоқда. Бунинг олдини олишга қаратилган қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?

– Инқирозга қарши курашиш комиссиясининг қарорига мувофиқ, аҳолини зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига алоҳида рўйхат қилиш ваколати берилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаб аъзоси Феруза Ҳамробоева. – Шунга асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан буйруқ билан рўйхат тасдиқланди. Рўйхатга асосан, агар эҳтиёж келиб чиқадиган бўлса мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаштириш орқали сифат назоратини амалга ошириш шарти билан олиб кириш тизими йўлга қўйилди.

ЎзА