« Back

COVID-19 21.07.2020 13:22

Тошкент фармацевтика институти мутахассислари 1105 – “Call center” фаолиятига кўмаклашмоқда

Тошкент фармацевтика институти ходимлари пандемия кенг тарқалиб, касаллар сони ортиб бораётган шу кунларда ташаббус билан чиқишди.

Тошкент фармацевтика институтининг раҳбар ходимлари ва 147 нафардан зиёд профессор ўқитувчилари 2020 йил 13 июлдан буён Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши биносида ташкил етилган 1105 рақамли “Call center”да фаол ишлашмоқда. Фуқаролар томонидан берилаётган “COVID-19” инфекциясининг профилактикаси, диагностикаси, даволаш ва реабилитацияси билан боғлиқ кўплаб саволларга жавоб беришмоқда.

“Call center”да фаолият юритаётган ходимларнинг иш жадвали икки навбатда бўлиб, 24 соат давомида хизмат кўрсатади.

Иш жараёни, албатта, санитария-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда ташкил етилиб, бу борада ходимларнинг умумий масъулияти ва жавобгарлиги институтнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори зиммасига юклатилган.

ЎзА