« Back

COVID-19 23.04.2020 13:39

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 454 нафарга етди

Сўнгги кунларда тиббиёт ходимларининг матонатли меҳнати кетма-кет соғайиб чиқаётган беморлар тимсолида намоён бўлмоқда. Мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида кеча бўлиб ўтган глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакатимиз аҳолиси бандлиги масалаларига бағишланган навбатдаги видеоселктор йиғилишда ҳам кечани кеча, кундузни кундуз демасдан, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатиб, ушбу касалликка қарши курашаётган жонкуяр шифокорларга халқимиз номидан алоҳида миннатдорчилик билдирилганлиги ҳам бежиз эмас.

Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясидан буткул соғайган 4 нафар бемор билан бугунги хушхабарларимизни бошлаймиз. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг барчаси Андижон вилоятидан. Улардан 1 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Шундай қилиб, вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан тўлиқ тузалиб чиққанлар 51 нафарга етди. Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 454 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими