« Back

Covid-19 25.05.2020 13:34

Аҳоли орасидан коронавирус инфекцияси аниқланаётган фуқаролар қайси ҳудудлар ҳиссасига тўғри келмоқда?

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 13 нафар, Самарқанд вилоятида 12 нафар ҳамда Навоий вилоятида 8 нафар, жами 33 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, аҳоли орасидан коронавирус инфекцияси аниқланаётган фуқаролар ҳам айнан ушбу учта ҳудуд: Навоий ва Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда.

Хабарда қайд этилишича, Тошкент шаҳрида тузалганлар 919 нафарга етди, даволанаётганлар эса 353 нафарни ташкил этмоқда. Самарқанд вилоятида эса соғайганлар 230 нафарга етиб, даволанаётганлар 94 нафар бўлиб турибди. Навоий вилоятида дарддан фориғ бўлганлар 10 нафар, даволанаётган 78 нафарни ташкил этмоқда.

Шу боис, ушбу ҳудудларда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда беморларни самарали даволаш борасида қатъий чоралар кўрилмоқда.

Шундай қилиб, бугун яна 33 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2565 нафарга етди.

Ҳозирда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 3132 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 554 нафар бемор даволанмоқда.

ЎзА