« Back

Давлат дастури - амалда 05.05.2020 13:07

2020 йилги Давлат дастурининг 1 майга қадар 27 та банди ижроси тўлиқ таъминланди

Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида 2020 йил мобайнида жами 284 та банддаги тадбирларнинг амалга оширилиши белгиланган.

"Тараққиёт стратегияси" маркази ахборотига кўра,  марказ ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан олиб борилган мониторинг натижаларига кўра, 2020 йил 1 май ҳолатига Давлат дастурининг 27 та банди тўлиқ ижро этилди, 4 та банд бўйича муддати узайтирилди, 33 та банд бўйича норматив-ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, инстанцияларга киритилди.

Ижро этилган бандлар:

27 та банд ижро этилган, яъни:  биринчи устувор йўналишда - 8 та банд, иккинчи устувор йўналишда - 2 та банд, учинчи устувор йўналишда - 9 та банд, тўртинчи устувор йўналишда - 6 та банд, бешинчи устувор йўналишда - 2 та бандларнинг ижроси тўлиқ таъминланган.

Хусусан,  2 та Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони (35,57); 1 та Вазирлар Маҳкамаси Фармойиши (253);  2 та Вазирлар Маҳкамаси Қарори (148, 174); 5 та бошқа норматив– ҳуқуқий ҳужжатлар (3, 30, 44, 70, 110) қабул қилинди.

Шунингдек, 9 та чора-тадбирлар дастури (6, 26, 32, 61, 74, 127, 137, 184, 237); 6 та чора-тадбирлар режаси (29, 33, 147, 185, 230, 253) тасдиқланди.

1 та банд (208) бўйича амалий чора-тадбирлар якунланиб, 1 та банд (87) бўйича аҳборот – таҳлилий маълумот тайёрланди.

Муддати узайтирилган бандлар:

Давлат дастуридаги айрим бандларнинг бажарилиши юзасидан қўшимча муддат талаб этилганлиги ҳамда шароит ва ҳолатга боғлиқ бўлган бошқа чора-тадбирларни амалга оширилиши лозимлигини ҳисобга олиб, 4 та банд (71, 108, 138, 242) бўйича ишларни давом эттириш ва кўзланган мақсадга эришиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш муддати узайтирилган бўлиб, бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, қабул қилинмаган бандлар:

33 та банд бўйича ҳужжатлар лойиҳалари масъул вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилиб, норматив ҳужжатларни қабул қилувчи субъектларга киритилган.

Жумладан, биринчи устувор йўналишида - 7 та, иккинчи устувор йўналишида - 5 та, учинчи устувор йўналишида - 10 та, тўртинчи устувор йўналишида - 12 та,

бешинчи устувор йўналишида - 2 та банд ижроси бўйича норматив-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳалари қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

ЎзА