« Back

Давра суҳбати 08.06.2020 18:32

Аёллар фаоллигини ошириш йўлида

Сергели тумани ҳокимлигида туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Саттарова раҳбарлигида туманда фаолият юритаётган барча МФЙ раислари ўринбосарлари, мутахассисларини таклиф этган ҳолда давра суҳбати ўтказилди.

photo_2020-06-08_18-34-31 МФЙ истиқомат қилаётган, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар, ариза, фуқаролар мурожаатларига бўлган эътиборни янада кучайтириш, ижро интизомига қатъий риоя этиш ва бошқа бир қатор шу куннинг долзарб мавзулари юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати