« Back

Доимий ҳимоя 08.08.2020 13:44

ҚАРЗДОРНИНГ "ЛАСЕТТИ"СИ ФУҚАРОНИНГ  5 200 АҚШ ДОЛЛАРИ  ҚАРЗИНИ ҚОПЛАШ  УЧУН  СОТИЛДИ

Шиддат билан ривожланаётган замонда баъзи бир шахслар ўз қаричлари билан ўлчаб, тартиб-қоидаларни унутиб қўйишмоқда. Бундан ўзаро муносабатлар ёмонлашмоқда, келишмовчиликлар келиб чиқмоқда.

МИБ Яккасарой туман бўлими иш юритувида бўлган жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг 2017 йил 27  сентябрдаги №1-807/17-сонли ижро варақасига кўра, қарздор Т.Махмудовдан ундирувчи фуқаро З.Хушматов фойдасига 5 200 АҚШ доллари ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.  Қарздорлик ундируви бўйича ижро ҳужжати юзасидан бўлим томонидан қарор қабул қилиниб, қарздор огоҳлантирилган.  Қонун талаблари асосида давлат ижрочиси томонидан қарздорга 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган. Афсуски, берилган  муддатда  фуқарога қарздорлиги тўланмаганидан сўнг МИБ туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.  Қарздорга тегишли бўлган бошланғич баҳоси 41 688 406 сўмлик “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси 2020 йил 15 июль куни хатланиб, шу куни электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.  Савдо натижаларига кўра, жорий йилнинг 4 август куни автотранспорт воситаси 58 363 768 сўмга сотилди ҳамда сотувдан тушган пул маблағлари фуқаро З.Хушматовнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Ижро ҳужжатининг иш юритуви тамомланган.

Халқимизда қарзни вақтида узиш, ҳалол меҳнат қилиш алоҳида улуғланади. Шундай экан халқимизнинг асрий удумларини ёдимиздан чиқармайлик.

Жамшид КАРИМОВ,
Яккасарой туман Мажбурий ижро бюросининг Давлат ижрочиси, 3-даражали юрист