« Back

Эътироф 16.07.2020 13:30

Халқаро рейтинг агентлиги «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банкини эътироф этди

2020 йил 14 июлда «Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банкининг «xорижий ва миллий валюталардаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингини (IDR) «ВВ-» даражасида тасдиқлади. Рейтинглар истиқболи «барқарор».

photo_2020-07-16_13-32-06 «Ипотека-банк» АТИБ узоқ муддатли эмитент дефолт рейтинглари «Fitch Ratings» рейтинг агентлиги фикрини акс эттириб, зарурат туғилганда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш эҳтимоли юқорилигини билдиради.

«Ипотека-банк» АТИБ Ўзбекистон банк секторида тўртинчи йирик банк бўлиб, 2019 йил якуни бўйича банк секторида 9 фоиз улушга эга бўлди. Банк мамлакатимизнинг барча минтақаларини қамраб олган кенг филиаллар ва бўлинмалар тармоғи орқали турли хил турдаги банк xизматларини кўрсатиб келмоқда.

«Fitch Ratings» xалқаро рейтинг агентлиги таҳлилчиларининг фикрига кўра, «Ипотека-банк» АТИБ ўз фаолияти ўсишини таъминлаш учун кучли капиталлашув кўрсаткичларига, етарли даражадаги ликвидлиликка, яхши активлар сифати, шунингдек, барқарор молиялаштириш манбаларига эга.

«Ипотека-банк» АТИБ Матбуот хизмати