« Back

Эзгулик 04.08.2020 13:23

Синовли кунларда эл хизматида

Барчамизга маълумки 2020 йил юртимиз учун синовли келди. Республикамиз аҳолиси ҳар томонлама қийин кунларни бошидан ўтказмоқда. Бу пайтда халқ ишончи билан сайланган Ўзбекистон Экологик партияси депутатлари ҳам ушбу синовли кунларда жонбозлик кўрсатмоқда. Жонкуяр депутатлардан бири Ўзбекистон Экологик партиясидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Васила Алимова   ҳисобланади.

photo_2020-08-04_13-25-19 Халқнинг дарду ҳасратини ўйлайдиган депутат томонидан сайланган кундан бошлаб, пандемия даврида ва бугунги кунда ҳам турли савобли ишларни амалга ошириб келмоқда. Яккасарой туманидаги “Бошлиқ”, “Қушбеги”, “Дилбулоқ”, “Армуғон”, “Дамариқ”, “Бобур” ва “Муҳандислар” МФЙларида истиқомат қилувчи, пандемия даврида қийин аҳволга тушиб қолган кам таъминланган оилалар учун “Cаховат ва кўмак” дастури асосида, муборак Қурбон ҳайити кунларида 12 хил турдаги озиқ-овқат жамланмаси тарқатилди.

photo_2020-08-04_13-25-27 Жумладан ушбу синовли ва муборак кунларда яна 4 нафар фуқарога нақд пул кўринишида моддий ёрдам берилди.

Шунингдек, ушбу депутат томонидан ўзи сайланган ҳудуддаги фуқаролардан келиб тушган мурожаатларга депутатлик мақоми доирасида амалий ҳал этилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти