« Back

Фавқулодда вазиятлар 14.09.2020 19:37

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Ёнғинлар кўпинча эҳтиётсизлик сабабли юз беради. “Тилсиз ёв” оқибатида нафақат моддий зарар кўрилади. Баъзан у одамларнинг умрига ҳам зомин бўлади. Шу боис ёнғинни бартараф қилгандан кўра, унинг олдини олган афзалдир.

Энг ачинарлиси, ёнғин келиб чиқишига айрим фуқароларимизнинг оддий ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билмаслиги ёки уларга риоя этмаслиги сабаб бўлмоқда. Уйда ёш болаларни қаровсиз қолдириш, шунингдек, уларнинг бўйи етадиган жойларга гурурт ва шунга ўхшаш тез аланга олувчи нарсаларни қўйиб кетиш ачинарли ҳолларга олиб келмоқда. Бундан ташқари, қўлбола иситиш ускуналаридан фойдаланиш, газ плиталарига резина шлангларни улаш, электр тармоқларидаги қисқа туташувлар кўнгилсиз воқеаларни келтириб чиқармоқда.

Ёнғин қачон, қаерда, нима сабабдан юз беришидан қатъий назар одамларга ташвиш келтиради. Шундай экан доимо огоҳ бўлайлик!

Сирожиддин МИРЗАЛИЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси биносида ЁХТТЭ 1 бўлинмаси Ёнғин назорати ва профилактикаси бўйича инспектори, катта сержант

 

“ТИЛСИЗ ЁВ”ДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Ўзингиз, яқинларингиз ва уйингизни ёнғндан сақлаш учун  ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишингиз шарт. Уйдан бирон-бир иш билан кўчага чиқсангиз ёш болаларни қаровсиз колдирманг, электр жиҳозлари телевизор, радио, компьютер ва газ плитасини ўчиришни унутманг.

Ёниб турган газ плитасини қаровсиз қолдирманг, кийим-кечакларни қуритиш учун унинг устига илманг. Қўлбола электр иситиш печкаларидан фойдаланманг. Носоз электр тармоғидаги қисқа туташув ҳам ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлади.

Энг муҳими шуни ҳам унутмаслик керакки ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш билан саломатлигингиз, йиллар давомида яхши ниятлар билан тўпланган мулкингизни ёнғин хавфидан асрайсиз.

Элёр МАЖИТОВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси биносида ЁХТТЭ 1 бўлинмаси Ёнғин назорати ва профилактикаси бўйича мутахассис