« Back

Фавқулодда вазиятлар  13.11.2020 21:35

ДОИМО ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

Бепарволик катта талафотларга олиб келишини ҳаммамиз ҳам тушунавермаймиз. Оддий қоидаларга риоя қилмаслик – бу тинчлик-осойишталик, қут-барака, энг қадрли ва муқаддас оила, фарзанд ва яқин инсонлардан жудо бўлиш, бир умрга ногирон одамга айланиб қолиш дегани.

Фуқароларимиз хавфсизлик қоидаларини билсалар-да. унга лоқайдлик билан қарамоқдалар. Газ ҳидини сезганда гугурт чақиш мумкин эмаслиги, газ қувурларни ўзбошимчалик билан газ плиталарига резина шлангалар ёрдамида, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид равишда улаб, хонадонини талафотларга олиб келаётган инсонлар ҳам топилади.

 Бундай бўлмаслиги учун, уйингизда офат балоси чиқмаслиги учун газ билан фойдаланиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни  сўраб қоламиз.

Ёнғин хавфсизлиги қонун-қоидаларига қатъий риоя қилсангиз давлат ва шахсий мулкингиз, уй-жойингизни ёнғиндан асраган, шунингдек, яқинларингиз хавфсизлигини таъминлаган бўласиз.

С.ТОЛИПОВ,
“Тошкент ИЭС” АЖ ОЁХТТЭБ бошлиғи, подполковник

 

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИНГ!

Кўп ҳолларда корхона, ташкилот ёки савдо мажмуаларида ёнғин бўлганида уни бартараф этиш анча мураккаб кечади. Бунга биринчи навбатда бинолар қурилишида ёнғин хавфсизлиги меъёрларига риоя этилмаганлиги сабаб бўлади. Шунинг учун айни вақтда қурилаётган бино-иншоотларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш объектни лойиҳалаш пайтидаёқ инобатга олинмоқда. Афсуски, ҳамма жойда ҳам бу тартибга риоя қилиняпти, деб бўлмайди. Айрим объектлар шошма-шошарлик билан лойиҳаланиб, қурилишда ёнғин хавфсизлиги меъёрлари эътибордан четда қолаётир.

Аҳоли турар жойларни қурилишида уйлар оралиғида ёнғинга қарши деворларнинг назарда тутилиши ёки ёнғинга қарши оралиқ масофаларнинг амалдаги норматив ҳужжатлар талаблари асосида сақланишини кенг тарғиб қилиш мақсадида маҳаллаларда учрашувлар ташкил этилди.

Айтиш жоизки, корхона ва ташкилотларда реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида қурилиш ишлари даврида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чораларининг кўрилиши ўрганиб чиқилганда, қатор камчиликлар мавжудлиги аён бўлди. Хусусан туман ҳудудида янги қурилаётган объектлар  қурилиш лойиҳасида ташқи ва ички ёнғин ўчириш учун сарфланадиган сув миқдори аниқланмаган, ёнғинга қарши сув сиғими кўрсатилмаган. Лойиҳага киритилган, ёнғинга чидамлилик даражаси юқори бўлган қурилиш материаллари ўрнига лойиҳадан четга чиққан ҳолда тез ёнувчи қурилиш материалларидан фойдаланилмоқда.

Йул қўйилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан туман ҳудудидаги қурилиш объектларида қурилиш бошланишидаёқ  ва қурилиш давомида ёнғинга қарши чора-тадбирлар тўлиқ бажарилишини эътиборга олиш шарт. Ана шунда ёнғин билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олган бўламиз.

Н.РОХАТОВ,
“Тошкент ИЭС” АЖ ЁХТТЭБ П ва НБ инспектори, сержант