« Back

Фавқулодда вазиятлар  15.11.2020 22:32

ҲУШЁРЛИКНИ УНУТМАНГ!

Бугун аланга сабаб юз бераётган фожиалар, содир бўлаётган ёнғинларнинг олдини олиш муҳим аҳамиятга эга масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Бу фалокатлар сўзсиз инсоннинг бепарволиги сабаб келиб чиқмоқда, десак янглишмаган бўламиз.

Соҳа ходимлари томонидан жойларда ўтказилаётган учрашувларда ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари кўргазмали расмлар орқали намойиш этилиб, кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда. Бироқ ёнғинларнинг сони қисқараётгани йўқ. Айниқса, болалар иштирокида содир бўлаётган фожиа ва олов қурбони бўлаётган фарзандлар тақдири ташвишли ҳол.

Бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишимиз зарур. Корхона бинолари ва ҳудудида очиқ оловдан фойдаланмаслик, қолаверса электр ва газ пайвандлаш ишлари олиб борилаётган вақтда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш лозим. Бу билан биз жуда катта йўқотишларнинг олдини оламиз.

Агарда доимо сергак бўлиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилсак, муаммолар туғилишига йўл қўймаган бўламиз.          

Ш.БАХРИЕВ,
“Тошкент ИЭС” АЖ ОЁХТТЭБ П ва НБ инспектори,
катта  сержант