« Back

Фавқулодда вазиятлар 02.07.2020 17:45

БОЛАЛАРНИ УЙДА ҚАРОВСИЗ ҚОЛДИРМАНГ!

Ёш болаларни уйда ёлғиз қолдириш ва уларга эътиборсиз бўлиш натижасида бир қатор кўнгилсизликлар юзага келмоқда. Жумладан: ис газидан заҳарланиш, алангаланувчи воситаларни ўйнаши натижасида ёнғинлар ва турли даражадаги куйиш жароҳатлар, электр токи билан боғлиқ ҳолатлар учраётганлиги жуда ачинарлидир. Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси сизлардан болалар ва кексаларни уйда ёлғиз қолишининг олдини олишингизни сўраб қолади.  

Юқоридаги ҳолатдан келиб чиққан ҳолда юртдошларимиздан “Огоҳлик - давр талаби” эканини эслатиб ўтишимиз ўринли. Юртимизда ҳар чоршанба “Фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси куни” ўтказилмоқда сизлардан ушбу тадбирда фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз, бу билан сиз ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини ва моддий бойликларингизни ёнғиндан сақлаб қолган бўласиз.

Тоҳир ИСМОИЛОВ, 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
Маъмурий биноларидан фойдаланиш 
Бошқармаси биносида ёнғин хавфсизлигини 
Таъминлашни ташкил этиш 4-бўлинмаси 
ЁН ва ПБ мутахассиси, оддий аскар