« Back

Фавқулодда вазиятлар 27.08.2020 14:23

ОГОҲЛИК – ДАВР ТАЛАБИ

Бугун аланга сабаб юз бераётган фожиалар, содир бўлаётган ёнғинларнинг олдини олиш катта муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Бу фалокатлар сўзсиз инсоннинг бепарволиги сабаб келиб чиқмоқда, десак янглишмаган бўламиз.

Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга қарамай барибир ёнғинларнинг сони қисқараётгани йўқ. Айниқса, болалар иштирокида содир бўлаётган фожиа ва олов қурбони бўлаётган фарзандлар тақдири ташвишли ҳол.

Афсуски, кўп ҳолларда ёғинларнинг юз беришига ўзимиз сабабчи бўлиб қоламиз. Оқибатда эса кўплаб нохушликлар келиб чикади. Ёнғинларнинг сабаблари эса электр тармоқлари ва ускуналаридаги қисқа тутушув, электр асбобларининг қизиб кетиши, болалар шўхлиги, уларни назоратсиз қолдириш ҳолатларидир. Шунинг учун биз фуқароларимизни янада эътиборли бўлишига чақириб қоламиз.      

Фалокат оёқ остида, деб бежиз айтишмайди. Агарда ҳар доимдек сергак бўлиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилсак, муаммолар туғилишига йўл қўймаган бўламиз.                

Бектош ЖУРАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Ҳукумат уйи биносидан фойдаланиш бошқармасида ва Хўжалик фаолияти  бошқармасининг Автохўжалиги биносида ЁХТТЭБ Ёнғин назорати ва профилатикаси бўйича инспектори, катта лейтенант