« Back

Фавқулодда вазиятлар 28.08.2020 13:56

ҚОИДАЛАРГА АМАЛ ҚИЛИШНИ УНУТМАНГ!

Юз бераётган ёнғинларга асосий сабаб болаларни қаровсиз қолдириш, газ ва электр асбобларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлмоқда. Баъзида олов, газ, электр иситиш асбобларидан нотўғри фойдаланиш, уларга эътиборсизлик ёнғинга сабаб бўляпти.

Шундай ҳолларга тушиб қолмаслик учун фуқароларимиз ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари, аланга чиқиши эҳтимоли бўлган нарсаларни доимо эътиборда тутишлари керак. Ана шунда биз ёнғиннинг ҳам, куйиш ҳолларининг ҳам олдини олган бўламиз.

Халқимизда «Олов дўст, олов душман», деган ибора бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, инсонларга қувонч, иссиқлик  бахш этувчи оловдан тўғри фойдаланилса, у беминнат хизмат қилади, агар озгина тизгиндан чиқса ёки нотўғри фойдаланилганда ғам-ташвиш олиб келади, кулфатларга сабабчи бўлади.

Фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги қоида талабларига риоя этишлари, лоқайдлик ва эътиборсизлик сингари иллатлардан холи бўлиб, ёнғинларга олиб келувчи омилларни бартараф этилишида Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларига яқиндан ёрдам беришлари лозимлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Чунки, ўз уйи ва ўзгалар ҳаёти учун жавобгарлик ҳар бир кишининг виждон иши бўлиши керак. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашда фаоллик кўрсатиш бурч эканлигини ҳеч ким унутмаслиги зарур.

Унутмангки, ҳар бир ёнғин бу йўқотишдир. Кўплаб йиғилган мол-мулкимиз саноқли дақиқаларда ёниб кул бўлади. Бунинг эса олдини биргаликда олишимиз мумкин.

Умиджон БОТИРОВ,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Ҳукумат уйи биносидан фойдаланиш бошқармасида ва Хўжалик фаолияти  ошқармасининг Автохўжалиги биносида ЁХТТЭБ катта инспектори, катта лейтенант