« Back

Фавқулодда вазиятлар 03.09.2020 14:38

Қоидаларга амал қилайлик!

Ёнғинларнинг келиб чиқишига фуқароларнинг эътиборсизлиги ва лоқайдлиги  аниқроғи, газ ускуналари, электр асбобларидан нотўғри фойдаланиш, уларни ишлатишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари сабаб бўлиши мумкин.

Афсуски кўпчилик ота-оналар олов билан боғлиқ ишларда, айтайлик, овқат пишириш, чой қўйиш сингари уй-рўзғор юмушларида қоидаларга амал қилишмайди ёки бу юмушларни болаларга топшириб қўйишади. Яшаш жойларида бўлгани каби иш жойларида ҳам ёнғинга олиб келувчи ҳолатларга лоқайд муносабат ҳамон сақланиб қолаётганлиги ташвишланарли. Натижада жойларда турли даражадаги ёнғинлар содир бўлмоқда.

Шу сабабли давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан аҳоли турар жойларининг ёнғинга қарши ҳолатини мунтазам текшириб туришади.

Фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги қоида талабларига риоя этишлари, лоқайдлик ва эътиборсизлик сингари иллатлардан холи бўлиб, ёнғинларга олиб келувчи омилларни бартараф этилишида яқиндан ёрдам беришлари лозимлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Ўзи ва яқинларининг ҳаётини асрашда белгиланган тартиб қоидаларнинг ўрни катта. Буни эса унутмаслик лозим.

Мурод ЗИКИРОВ,
ЎзМТРК ЁХТТЭБ ва ПБ мутахассиси, оддий аскар

 

"ТИЛСИЗ ЁВ"ДАН ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК

Маълумки, оммавий ахборот воситалари орқали ёнғинларнинг олдини олиш мақсадларига қаратилган чиқишлар қилинади, профилактик тадбирлар ўтказилиб борилади. Лекин шунга қарамай ёнғинлар содир бўлмоқда.

Кимнингдир айби билан содир бўлган ёнғин кўпларнинг моддий бойликларини кулга айланишига, уй-жойсиз қолишига сабаб бўлаётгани ачинарли. Оддийгина қоидаларга амал қилинганда бундай кўнгилсизликлар содир бўлмасди. Буни тушуниб етиш учун ниманидир йўқотиш шартмасди. Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда. Ҳар доим белгиланган қонун қоидаларга амал қилинг. Ёш болаларга ҳам буни ўргатиб бориш фойдадан холи бўлмайди.

Ўз уйи ва ўзгалар ҳаёти учун жавобгарлик ҳар бир кишининг виждон иши бўлиши керак. Ана шунда фаровон ҳаёт кечиришда тўсқинлик қила олмайди. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашда фаоллик кўрсатиш бурч эканлигини унутмаслик зарур.

Авазжон КУРАЛОВ,
ЎзМТРК ЁХТТЭБ ва ПБ мутахассиси, катта сержант